Превью. "Рома" - "Шахтёр"
13 mar 2018 16:12
News
Превью. "Рома" - "Шахтёр"
"Рома" - "Шахтёр"
Рим. "Олимпико" стадиони, 00:45.
Ҳакамлар: Альберто Ундиано Маленка, Роберто Алонсо, Хуан Юсте.
Тўртинчи ҳакам: Рауль Кабанеро.
Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Хуан Мартинес Мунуэра, Хосе Санчес (барчаси Испаниядан).
ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР
"Рома": Алиссон - Флоренци, Манолас, Фацио, Коларов - Наингголан, Де Росси, Строотман - Ундер, Жеко, Перотти.
"Шахтёр": Пьятов - Исмоилий, Бутко, Ракицкий, Ордец - Степаненко, Фред - Бернард, Тайсон, Марлос - Феррейра.
ЙЎҚОТИШЛАР
"Рома" Италия чемпионатининг учинчи поғонасини эгаллаб турибди. Римликлар икки етакчи жамоадан анчагина очкога ортда қолмоқда. Жамоа айни дамда 56 очко тўплаган.
Дисквалификация: Йўқ.
Жароҳатланганлар: Рик Карсдорп, Лука Пеллегрини.
Сўроқ остида: Грегуар Дефрель
Айни дамда "Шахтёр" Украина чемпионатида етакчилик қилмоқда. Жамоа 23 ўйиндан кейин 54 очко тўплаган. Иккинчи ўриндаки Киевнинг "Динамо"сида 48 очко бор.
Дисквалификация: Дарио Срна
Жароҳатланганлар: Сергей Кривцов, Максим Малышев
Сўроқ остида: Грегуар Дефрель.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
Томонлар ҳозирги кунгача 5 учрашув ўтказишган. Шуларнинг биттасида "Рома", қолган 4 баҳсда "Шахтёр" ғалабага эришган. Голлар киритиш борасида устунлик украиналиклар томонида - 7:9.
Жамоаларнинг Украинада кечган баҳсида мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
“Шахтёр”– “Рома” - 2:1
Голлар: Феррейра, 52, Фред, 71 — Ундер, 41

ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР:
- "Рома" сўнгги 10 йилдан буён ЕЧЛнинг 1/4 финал босқичига чиқишни уддаламаган. Шу вақт оралиғида уч бора босқичдаги учрашувларда омадсизликка учраган.
- "Шахтёр" 1/8 финал доирасида ўтказилган сўнгги 2 жуфт баҳсларда "Бавария" ва "Боруссия"га (Дортмунд) ютқазиб қўйган. Жамоанинг бу босқичдаги сўнгги энг яхши натижаси 2011 йили кузатилган. Ўшанда "Шахтёр" айнан "Рома"ни икки ўйин ҳисобига кўра 6:2 ҳисобида ғалабага эришган.
- "Рома" еврокубок плей-оффлари илк учрашувларида 2 марта 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган. Биринчи ҳолатда жамоа жавоб учрашувида мақсадига етган (3:1, УЕФА Кубоги-1995/96 3-босқичи), иккинчи ҳолатда эса яна шу ҳисоб билан мағлуб бўлган (1:2, УЕФА Кубоги-1998/99 1/4 финали).
- "Рома" еврокубоклар плей-оффлари илк ўйинларида 20 марта ютқазиб қўйган. Шулардан фақатгина 6тасида кейинги босқичга йўлланман олган.
- "Шахтёр" 1/8 финал доирасидаги сўнгги 2 учрашувда умумий 0:10 ҳисобида мағлуб бўлган (0:7 — Бавария, 0:3 — Боруссия).
- "Шахтёр" плей-оффларнинг 19тасини ғалаба билан бошлаган ва шуларнинг 16тасида ўз юришини давом эттирган.
- "Шахтёр" барча турнирларда сўнгги 4 учрашувда "Рома"ни мағлуб этган.
- "Кончилар" "Рома"га қарши ўтган сўнгги 3 учрашувда иккитадан кўпроқ гол урган.

Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments