Latest news

19:21"Комо" Бонавентурани сотиб олмоқчи  0 19:05Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон – Тожикистон (онлайн ҳисоб)  0 18:53Mirabror Usmanov Cup-2024. Қирғиз Республикаси илк учрашувда Гватемаладан устун келди  1 18:32Сергей Лушчан "Навбаҳор" билан шартнома имзолади   9 18:19"Монако" клуб 100 йиллигига аталган сафар либосини тақдим этди  2 17:53"Мбаппе эффекти": Ҳоланд "Реал"га эмас, "Барселона"га ўтмоқчи  9 17:28"Милан" "Монако" ярим ҳимоячиси бўйича таклиф билан чиқди  0 17:00ПСЖ Угарте учун 70 млн евро хоҳламоқда  0 16:36Расман: Мората – "Милан" футболчиси!  2 16:20"Бухоро"нинг 3 нафар футболчиси жамоадан кетди  1 15:53Сержи Роберто фаолиятини АПЛда давом эттирмоқчи  2 15:29Нико Уильямс "Барселона"да қанча маош олиши маълум  5 15:03"Челси" Бразилия терма жамоаси хавбекига қизиқмоқда  1 14:39Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Олимпиада учун расмий қайдномаси маълум ёхуд кимлар захирада қолди?  21 14:19"Барселона" собиқ ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтади  1

Превью. Қосимов учун сўнгги умид. Бабаян аввалги хатосини тўғрилайдими? News

Превью. Қосимов учун сўнгги умид. Бабаян аввалги хатосини тўғрилайдими?

Жорий мавсум икки жамоага ҳам барқарорлик етишмаяпти

 Қосимов жамоасининг Суперлигада ҳам, ОЧЛда ҳам ишлари юришмаяпти. "Навбаҳор" эса 3 та фронтда ҳам иштирокини давом эттиряпти. Жамоалар бугун Кубок баҳсида финал йўлланмаси учун беллашишади. 

OKMK

Ruben Sanchez - 13', Martin Boakye - 28', Akrom Komilov - 70', Mirjakhon Mirakhmadov - 120', Sardor Rakhmanov - 120', Mirjamol Kasimov - 120', Hurshid Giyasov - 120'

Uzbekistan Cup. Round 3

19/10/2023, 18:00

5
:
6
Finished

Navbahor

Jamshid Iskandarov - 10', Jamshid Boltaboev - 120', Filip Ivanovic - 120', Jamshid Iskandarov - 120'

45'
90'
120'
13'  Ruben Sanchez
13'  Oybek Rustamov
27'  Siavash Haghnazari (Muhammadanas Hasanov)
28'  Martin Boakye
70'  Akrom Komilov
72'  Ruben Sanchez (Mirjamol Kasimov)
77'  Martin Boakye
86'  Martin Boakye (Mirjakhon Mirakhmadov)
90'  Oybek Rustamov
92'  Akrom Komilov
105'  Muhammadanas Hasanov (Murat Yermatov)
120'  Mirjakhon Mirakhmadov
120'  Sardor Rakhmanov
120'  Mirjamol Kasimov
120'  Hurshid Giyasov
10'  Jamshid Iskandarov
45'  Jamshid Boltaboev
46'  Asadbek Sobirjonov (Doniyor Abdumannopov)
46'  Jasurbek Yakshibayev (Abror Ismoilov)
62'  Temurkhuja Abdukhalikov (Toma Tabatadze)
62'  Milos Milovic
66'  Doniyor Abdumannopov
80'  Иброхим Юлдашев
82'  Toma Tabatadze (Azim Akhmedov)
90'  Azim Akhmedov
120'  Jamshid Boltaboev
120'  Filip Ivanovic
120'  Jamshid Iskandarov

Ўйинлар тарихи

Шу пайтга қадар бу икки клуб ўзаро 32 ўйинда тўқнаш келган. Устунлик "кончилар" тарафида – 13 та ғалаба. "Лочинлар" эса 9 бор олмалиқликларни мағлубиятга учратган. Қолган 10 та учрашувда дуранг қайд этилган. ОКМК мезбонлигида ўтган 16 та учрашувнинг 9 тасида мезбонлар ғалаба қозонган, 4 та учрашувда меҳмонларнинг қўли баланд келган бўлса, 3 та баҳсда ғолиб қайд этилмаган. Ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 2013 йилги мавсумда қайд этилган, унда "Навбаҳор" 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган.

Сўнгги учрашувлар

30.08.2023 "Навбаҳор" - ОКМК 0:0

09.04.2023 ОКМК  - "Навбаҳор" 2:1 

12.11.2022 "Навбаҳор" - ОКМК 3:1 

01.07.2022 ОКМК - "Навбаҳор"  1:2 

10.09.2021 "Навбаҳор" - ОКМК 0:0 

Жорий мавсумдаги ўйинлар

Ушбу баҳс жамоаларнинг мавсумдаги 3-ўйинига айланади. Суперлига доирасида ўтказилган 1-даврадаги баҳсда "кончилар" мезбон мақомида 2:1 ҳисобида ғалабага эришган – Жамшид Искандеровнинг пенальтидан урган голидан сўнг Шаҳбоз Жўрабеков ўз дарвозасини ишғол қилган ва Рубен Санчес тўп киритган эди. Наманганда ўтказилган 2-даврадаги ўйинда эса дуранг (0:0) натижаси қайд этилган.

Халқаро майдондаги иштирок

Икки жамоа ҳам жорий мавсум ОЧЛда иштирок этмоқда. Икки турдан сўнг жамоаларнинг натижалари ҳар хил. "С" гуруҳидан жой олган ОКМК дастлабки икки турда мағлубиятга учради ва гуруҳдан чиқиш имкониятларини кескин камайтириб юборди. Биринчи турда меҳмонда "Ал Иттиҳод"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган олмалиқликлар, иккинчи тур баҳсини ўз майдонида ўтказди. Олмалиқда бўлиб ўтган учрашувда ОКМК Ироқнинг "Эйр-Форс" жамоасига мағлуб бўлди (1:2).

"Навбаҳор"да эса тескари ҳолат. Самвел Бабаян шогирдлари Чемпионлар Лигаси баҳсларида мағлубият нималигини билмай келишмоқда. Биринчи турда "Ал Ҳилол"га қарши учрашувда сенсацион тарзда дуранг қайд этган наманганликлар, иккинчи турда "Мумбай Сити" жамоасини 3:0 ҳисобида таслим этишди. Шундай қилиб, икки турдан сўнг "Навбаҳор" 4 очкога эга бўлса, ОКМКда очколар сони 0 га тенг.

Кўп танқид қилинаётган икки мураббий

Жорий мавсум икки жамоага чемпионат баҳсларида барқарорлик етишмаяпти. ОКМК турнир жадвалида 36 очко билан 5-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Навбаҳор" 40 очко жамғариб 2-ўринни банд этиб турибди. "Металлург", "Андижон", "Сўғдиёна" каби жамоаларга қарши учрашувларда очко йўқотган "лочинлар" чемпионлик баҳсидан деярли чиқиб кетишган эди, аммо сўнгги турда "Пахтакор"нинг очко йўқотиши сабаб жамоа яна чемпионлик пойгасига қайтди. Мавсум ҳали якунланмасидан айрим "Навбаҳор" мухлислари жамоа бош мураббийи Самвел Бабаянни истеъфога чиқишини талаб қилди.

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг эса жорий мавсумда омади юришмаётгани яққол кўзга ташланмоқда. Кучли таркибга эга бўлишига қарамай, Қосимов жамоаси Суперлигада 5-ўринда ва совринли ўринлардан жой олиши деярли иложсиз бўлиб қолди. ОЧЛда эса ОКМК ўзидан анча кучсиз бўлган Ироқ жамоасига мағлуб бўлди. ОКМКнинг сўнги умиди Ўзбекистон Кубоги бўлиб қолмоқда.

Муаллиф тахмини

Ўйин экстра таймларгача давом этса керак. Ҳозирги ҳолатда "Навбаҳор"да кичик устунлик бўлиши мумкин, аммо Қосимов йигитлари жорий мавсумдаги медаллар учун сўнги имкониятини бой беришни истамайди. 

Имкониятлар: 50% – 50%

Абдулвосит Бектемиров

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика