Latest news

21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  34 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  11 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  37

Превью. "Қўқон-1912" - "Қизилқум" News

Превью. "Қўқон-1912" - "Қизилқум"

Олий лиганинг 23-турида "Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилади.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Қизилқум» (Навоий)
25 сентябрь 2015. Қўқон. "Марказий" стадиони. 16:30
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.
 
“Қўқон-1912” ҳамда “Қизилқум” олий лигада 7 бора тўқнаш келишган. Шулардан 6тасида навоийликлар ғолиб бўлишган. “Қўқон-1912” ҳозирга қадар бу рақибни бир марта мағлуб этган. Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳсда умуман дуранг қайд этилмаган. Тўплар нисбати “Қизилқум” фойдасига 21:8 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Қизилқум” 18, “Қўқон-1912” эса 3 очкони қўлга киритган.

“Қизилқум”нинг “Қўқон-1912” устидан қозонган йирик ғалабаси – 5:1га тенг. “Қўқон”нинг ягона ва йирик натижаси – 2:1.

Дастлабки даврада Навоийда кечган учрашувда қўқонликлар ҳужумчиси Носир Отақўзиев ҳисобни очганди. Иккинчи бўлимда Баҳриддин Ваҳобов (иккита) ҳамда Вячеслав Шевченконинг голлари “Қизилқум”га иродали ғалабани тақдим этганди – 3:1.

Қўқонда ўтган барча учрашувлар:
19.04.2003 «Қўқон-1912» - «Қизилқум» 1:3
30.11.2002 «Қўқон-1912» - «Қизилқум» 2:1
02.11.2000 «Қўқон-1912» - «Қизилқум» 1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” ўз майдонида бўлиб ўтган 3 ўйиннинг биттасида ғалаба қозонган. Навоий клуби сафарда икки марта муваффақият қозонган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика