Latest news

15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  1 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  1 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  22 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  7 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  4 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   33 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  4 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  66 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  7 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  5

Превью. “Қўқон-1912” - “Оқ-тепа” News

Превью. “Қўқон-1912” - “Оқ-тепа”

Эртага “Оқ-тепа” Ўзбекистон Биринчилигининг қолдирилган учрашувида “Қўқон-1912” меҳмони бўлади.
“Оқ-тепа” шу кунга қадар “Қўқон-1912” жамоаси билан Ўзбекистон биринчилиги баҳсларида етти марта тўқнаш келган. Учрашувларнинг барчасида майдон эгалари ғалаба нашидасини сурган. 2006 йилги мавсумнинг 14-туридан ўрин олган беллашувда “Оқ-тепа” меҳмонларни 2:1 ҳисобида мағлуб этган. Дастлаб Ниёзалиев 6-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан етти ҳақида ўтиб, Иноғомов ўртадаги вазиятни тенглаштирган. Лекин жамоамизнинг энг содиқ ўйинчиси Зокир Мирзааҳмедов 86-дақиқада ғалаба келтирувни голнинг муаллифига айланган. Ўша мавсумдаги иккинчи ўйинда “Қўқон-1912” жамоамиздан ўзига хос “реванш” олишнинг уддасидан чиққан эди – 3:1.

2012 йилги баҳсларда ҳам томонлар биттадан ғалабага эришишди. Биринчи даврада Қўқонда меҳмон бўлиб йирик ҳисобда ютқазиб қўйган бўлсак, жавоб ўйинида яна Зокир Мирзааҳмедов “Қўқон-1912”нинг “кушандасига” айланди ва “Оқ-тепа”га уч очко тақдим қилган голга муаллифлик қилди.

Ўтган йилги беллашувлар голларга бой тарзда кечган. Тошкентда футболчиларимиз иродали ғалабага эришган бўлса, меҳмонда йирик ҳисобда ютқазиб қўйишган. Ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган икки жамоа ўртасидаги бу йилги биринчи баҳс ҳам қизиқарли ўтди. “Оқ-тепа” стадионида кечган беллашувда дастлаб меҳмонлар ҳисобни очишганди, аммо ўз иродаларини намойиш қилган футболчиларимиз якунда ғалаба нашидасини суришди – 2:1.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
2006 ЙИЛ
“ОҚ-ТЕПА” – “ҚЎҚОН-1912” - 2:1 (1:1)
19 июнь. 14-тур. 500 томошабин.
Бош ҳакам:
Вилоят Нажафалиев (Тошкент).
Голлар: Алишер Ниёзалиев, 6 - 1:0. Раҳмат Иноғомов, 13 - 1:1. Зокир Мирзааҳмедов, 86 - 2:1.

“ҚЎҚОН-1912” – “ОҚ-ТЕПА” - 3:1 (2:0)
28 август. 25-тур. 1500 томошабин.
Бош ҳакам:
Али Маражабов (Андижон).
Голлар: Ҳаёт Сиддиқов, 26 - 1:0. Ориф Мамажонов, 30 - 2:0. Баҳодир Акрамов, 62 - 3:0. Даврон Назархонов, 74 - 3:1.

2012 ЙИЛ
“ҚЎҚОН-1912” – “ОҚ-ТЕПА” – 4:0 (2:0)
2 май. 8-тур. 4511 томошабин.
Бош ҳакам:
Бахтиёр Йўлчараев (Гулистон).
Голлар: Азиз Тўхтабоев, 5 – 1:0. Музаффар Қирғизов, 13 – 2:0. Андрей Бакланов, 60-пенальтидан – 3:0. Раҳмат Мелибоев, 78 – 4:0.

“ОҚ-ТЕПА” – “ҚЎҚОН-1912” – 1:0 (1:0)
7 июнь. 15-тур. 321 томошабин
Бош ҳакам
: Мурод Муҳаммедов (Тошкент вилояти).
Гол: Зокир Мирзааҳмедов, 18-пенальтидан – 1:0.

2013 ЙИЛ
“ОҚ-ТЕПА” – “ҚЎҚОН-1912” – 3:2 (0:2)
12 апрель. 3-тур. 183 томошабин.
Бош ҳакам
: Шуҳрат Бозоров (Наманган).
Голлар: Искандар Алимбоев, 31 – 0:1. Баҳодир Акрамов, 34 – 0:2. Вадим Ничунаев, 70 – 1:2. Хушнуд Маматов, 80 – 2:2. Хушнуд Маматов, 90+1 – 3:2.

20-тур. 30 июнь (якшанба)
“ҚЎҚОН-1912” – “ОҚ-ТЕПА” – 4:1 (3:1)
30 июн. 20-тур. 4916 томошабин.
Бош ҳакам:
Акмал Раҳимов (Андижон).
Голлар: Хислат Усмонов, 5 – 0:1. Азиз Мадалиев, 16-пенальтидан – 1:1. Азиз Тўхтабоев, 26 – 2:1. Р.Абдуҳамидов, 35 – 3:1. Иcкандар Алимбаев, 66 – 4:1.

2014 ЙИЛ
Ўзбекистон Биринчилиги. 9-тур
“ОҚ-ТЕПА” – “ҚЎҚОН-1912” – 2:1 (0:0)
15 май. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам:
Вадим Агишев (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Акбар Пўлатов (Тошкент), Равшан Маҳмудов (Тошкент вилояти).
Захира ҳаками: Анатолий Рубаков (Тошкент).
Назоратчи: Шамил Жумаев (Қарши).
“Оқ-тепа”: Асилбек Омонов, Дониёр Усмонов, Темур Турдиев, Нодир Тешабоев, Алишер Шоғуломов (Шоҳруҳ Пирназаров, 90+3), Никита Павленко, Хуршид Йўлдошев Набижонович, Хуршид Йўлдошев Хуррамович (Сергей Рекун, 51), Зафар Қорақулов, Саиджон Топилов, Сергей Прохоров.
“Қўқон-1912”: Андрей Бакланов, Азиз Мадалиев, Хуршид Узоқбоев, Баҳодир Акрамов, Нодир Қўзибоев (Отабек Ҳайдаров, 64), Абдуллажон Мирзаев, Умиджон Қодиров, Маъруф Зокиржонов, Азиз Тўхтабоев (Раҳматулло Мелибоев, 90), Рустам Ашурматов, Жалил Кимсанов.
Голлар: Умиджон Қодиров, 59 – 0:1. Сергей Рекун, 73 – 1:1. Никита Павленко, 90 – 2:1.
Огоҳлантиришлар: Жалил Кимсанов, 28. Темур Турдиев, 38. Хуршид Узоқбоев, 41. Дониёр Усмонов, 85. Нодир Тешабоев, 87.
Четлатиш: Хуршид Узоқбоев, 81.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика