Latest news

09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  3 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  3 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  7 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  6 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  11 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  8 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  3 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2

Превью. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" News

Превью. "Қизилқум" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 1-турининг сўнгги ўйини Навоийда "Қизилқум" ва "Cўғдиёна" ўртасида бўлиб ўтади.
«ҚИЗИЛҚУМ» – «СЎҒДИЁНА»
14 март 2015. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Ҳ.Рўзиев, О.Абдувасилов, С.Шоюсупов, Э.Турсунов.
Назоратчи: Б.Галеев.

Ушбу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 22 марта куч синашишган. Натижалар “Қизилқум”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Навоийликлар 22 баҳснинг 12тасида ғалаба қозонишган. Тўртта учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган ва 6та ўйинда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Қизилқум” фойдасига 25:16. Ўзаро ўинларда “Қизилқум”  40 очкони қўлга киритган бўлса, “Сўғдиёна” бўлса 22 очколик бўлган.

“Қизилқум”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0. “Сўғдиёна”нинг  “Қизилқум”устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 2:0 ни ташкил этади.

Ўтган мавсумда қайси жамоа ўз уйида ўйнаса ўша 1:0 ҳисобида зафар қучган. Навоийдаги баҳсда Владимир Шишеловнинг урган голи “Сўғдиёна”ни мағлуб этган. “Сўғдиёна” майдонидаги учрашувдаги ягона голни Аюбхон Нўъмонов урган.  

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
21.06.2014  “Қизилқум” – “Сўғдиёна”  1:0
20.06.2013  “Қизилқум” – “Сўғдиёна”  3:1
22.10.2011  “Қизилқум” – “Сўғдиёна”  0:0
20.06.2009  “Қизилқум” – “Сўғдиёна”  3:0
27.09.2008  “Қизилқум” – “Сўғдиёна”  1:0
13.05.2006  “Қизилқум” – “Сўғдиёна”  2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” уйида бўлиб ўтган баҳсларда “Сўғдиёна” умуман ғалаба қозона олмаган. 8та учрашувда “Қизилқум” ғалаба қозонган, қолган 3та ўйинда дуранг қайд этилган.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика