Latest news

17:00"Нефтчи" — "Андижон" 0:0 (Матнли трансляция)  6 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  2 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0

Превью. "Қизилқум" - "Металлург" News

Превью. "Қизилқум" - "Металлург"

Олий лиганинг 10-турида "Қизилқум" клуби ўз уйида "Металлург"ни қабул қилди.

«Қизилқум» (Навоий) – «Металлург» (Бекобод)
28 май 2016. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Маджидов (Наманган), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 32 бор кесишган. Устунлик “Қизилқум” томонида. 14та ўйинда “Қизилқум”нинг қўли баланд келган бўлса, 9та учрашувда “Металлург” ғолиб чиққан. Яна 9та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Қизилқум” фойдасига. Навоийликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 46та гол киритиб ўз дарвозаларидан 37 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Қизилқум” 51, “Металлург” эса 36 очкони қўлга киритган.

“Металлург” олий лигада “Қизилқум” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги бекободликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 5:0га тенг.

Ўтган йил 14-турда Бекободда ўтган баҳсда мезбонлар зафар қучишган. Майдон эгалари сафида Шаҳзодбек Нурматов (2та), Аюбхон Нўъмонов ва Зоҳид Абдуллаев гол уришган. “Қизилқум”дан Баҳриддин Ваҳобов ҳамда Фарруҳ Ҳайдаров тўп киритишган – 4:2. Навоийдаги учрашувда дуранг қайд этилган. Меҳмонлар вакили Мирғиёз Сулаймоновнинг голига майдон эгалари сафида Ғайрат Жумаев жавоб берганди – 1:1.

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
05.11.2015 «Қизилқум» - «Металлург» 1:1
02.11.2014 «Қизилқум» - «Металлург» 0:0
21.09.2013 «Қизилқум» - «Металлург» 1:0
27.10.2012 «Қизилқум» - «Металлург» 0:0
17.09.2011 «Қизилқум» - «Металлург» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган ўйинларда “Металлург” 2 марта ғалаба қозонган. 4та учрашув дуранг қайд этилган. Қолган 10та ўйинда “Қизилқум” зафар қучган. “Металлург” охирги 5та ўйинда бу рақибни сафарда мағлуб эта олмаган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика