Latest news

18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  18 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  12 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  21 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  2 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  11 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  4 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   52

Превью. "Пахтакор" - "Нефтчи" News

Превью. "Пахтакор" - "Нефтчи"

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз уйида азалий рақиби Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилади.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)
28 май 2016. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:45
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

Бу икки буюк клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 48 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 23та ўйинда тошкентликларнинг қўли баланд келган бўлса, 18та учрашувда “Нефтчи” ғолиб бўлган. 7та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Пахтакор” фойдасига. Тошкент клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 80та гол киритиб ўз дарвозасидан 63 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 76 очкони, “Нефтчи” эса 61 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Нефтчи” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “шерлар”нинг энг йирик ҳисобидаги ғалабаси. “Нефтчи”нинг ўзаро ўйинлардаги “Пахтакор” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 4:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил Тошкентдаги ўйинда Егор Кримец ва Игорь Сергеевнинг урган голлари “Пахтакор”га ғалаба келтирган – 2:0. Водийда эса мезбонлар зафар қучишган. Умид Қодиров, Шерзод Ҳакимов, Отабек Исроиловнинг урган голларига “шерлар”дан Аднан Ораховац ва Игорь Сергеев жавоб беришганди – 3:2.

Тошкент бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

16.05.2015 «Пахтакор» - «Нефтчи» 2:0
09.08.2014 «Пахтакор» - «Нефтчи» 1:0
17.03.2013 «Пахтакор» - «Нефтчи» 1:0
05.10.2012 «Пахтакор» - «Нефтчи» 3:0
22.03.2011 «Пахтакор» - «Нефтчи» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
“Пахтакор” ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинларнинг 18тасида муваффақият қозонган. 2та баҳсда ғолиб аниқланмаган. “Нефтчи” Тошкентдан тўрт марта уч очко билан қайта олган холос. “Нефтчи” охирги марта бу рақиб майдонида 2001 йил ғалаба билан қайтган. Кейинги 14та учрашувда “шерлар” мунтазам равишда ғолиб бўлиб келишган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика