Latest news

01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Превью. "Пахтакор" - "Навбаҳор" News

Превью. "Пахтакор" - "Навбаҳор"

Тошкентда "Пахтакор" клуби Наманганнинг "Навбаҳор" клубини қабул қилади.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган)
1 май 2015. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:30
Ҳакамлар: 
В. Серазетдинов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), А. Муминов (Тошкент  вил.)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лигада 46 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 29 та ўйинда “шерлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 11 та учрашувда “лочинлар” ғолиб бўлишган. Олти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига. “Шерлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 80 та гол киритиб ўз дарвозаларидан 36 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 93 очкони, “Навбаҳор” эса 39 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Навбаҳор” устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги тошкентликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги “шерлар” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

2014 йилдаги ўйинларнинг иккаласида ҳам “Пахтакор” зафар қучган. Тошкентда Игорь Сергеев ва Боян Миладиновичнинг голларига Бахтиёр Ёқубов жавоб берган – 2:1. Намангандаги учрашувда ҳам Миладинович сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол урган ва “Пахтакор”га ғалаба келтирган – 0:1.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
20.05.2014  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  2:1
03.03.2013  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  2:0
21.06.2012  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  2:1
15.05.2011  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  2:1
21.10.2010  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Пахтакор” ўз уйида 17 йилдан буён бу рақибни узлуксиз равишда мағлуб этиб келмоқда. “Навбаҳор” охирги марта 1997 йилда Тошкентда “Пахтакор”га ютқазмаган (2:2). “Лочинлар” “шерлар”ни сафарда 1995 йилда мағлуб этишган – 2:1.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика