Latest news

17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  1 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  14 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  16 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  14 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  19 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  7 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5

Превью: "Пахтакор" - "Динамо" News

Превью: "Пахтакор" - "Динамо"

26 октябрь куни олий лиганинг 27-турида "Пахтакор" Тошкентда "Динамо" билан ўйнайди.


Баҳром Ҳакимов бошчилигидаги "Динамо" айни пайтда олий лигада ўрнини сақлаб қолиш учун кураш олиб боряпти. Самарқандликлар ҳар бир беллашувда ўзлари учун муҳим саналган очкони қўлга киритишга интилишмоқда. Бу жамоа осонликча таслим бўлмаслиги табиий ҳол.

Жамоалар олий лигада 43 бор тўқнаш келишган. "Пахтакор" 34 ўйинда ғолиб бўлган, "Динамо" 5 марта ғалаба қозонган. 4 ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида катта устунлик "Пахтакор" томонида - 86:22.

Жамоамиз Тошкентда бўлиб ўтган 21та ўйиннинг 20тасида зафар қучган. "Динамо" Тошкентдан фақат бир марта (2000 йил) уч очко билан қайтган. Пойтахтдаги охирги 14 ўйинда "Пахтакор" зафар қучиб келмоқда.

Биринчи даврада Игорь Сергеев томонидан урилган гол "Пахтакор"га Самарқандда ғалаба келтирган эди - 0:1.

Ёшлар таркиблари ўйини 25 октябрь, якшанба куни соат 15:00да Қибрайдаги стадионда бошланади. Асосий жамоалар баҳси 26 октябрь, душанба куни соат 17:00да "Пахтакор" стадионида старт олади.

Беллашувни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. У жорий мавсумда "Қизилқум" ва "Сўғдиёна"га қарши сафарда ўтказилган ўйинларимизни бошқарган ва ҳар иккисида жамоамизнинг қўли баланд келган.

Чипталар "Пахтакор" стадиони кассаларида 5 ва 15 минг сўмдан сотилади.


"ПАХТАКОР" - "ДИНАМО"

Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Даулетбой Жалимов (Нукус).

Назоратчи: Гали Имомов (Тошкент).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика