Latest news

02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  37 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2

Превью. "Пахтакор" - "Бунёдкор" News

Превью. "Пахтакор" - "Бунёдкор"

Олий лиганинг 13-турини якунлаб берувчи ўйинда "Пахтакор" ва "Бунёдкор" тўқнаш келишади.
«ПАХТАКОР» – «БУНЁДКОР»
5 июль. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:30
Бош ҳакам
: Олим Толибжонов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Хусниддин Шодмонов (Бухоро), Андрей Цапенко (Янгийўл)
Захира ҳаками: Виктор Серазетдинов (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Алишер Абдуллаев (Тошкент)
Учрашув комиссари: Владимир Штерн (Тошкент)

“Пахтакор” ва “Бунёдкор” олий лигада жами 14 бора тўқнаш келишган. Натижалар эса “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Шу кунга қадар “Бунёдкор” 5та ўйинда ғалаба қозонган. “Пахтакор” бугунга қадар олий лигада “Бунёдкор”ни фақат бир марта мағлуб эта олан. 8та учрашув дуранг ҳисобида тугаган. “Бунёдкор” шу кунгача 15та гол киритган, “Пахтакор” эса “қалдирғочлар” дарвозасига бугунга қадар 9 бор тўп кирита олган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 23 очко ишлаб олган бўлса, “шерлар”да ушбу кўрсаткич 11 га тенг.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда “Пахтакор" устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 2:0 га тенг. “Пахтакор”нинг энг йирик ва шу билан бирга ягона ғалабаси – 2:1.

Ўтган йил меҳмонда ўйнаган жамоа уч очкога эга чиққан. “Пахтакор” мезбонлигида ўтган баҳсда Боян Миладинович ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган, Сардор Рашидов иккинчи бор “шерлар”ни ранжитган – 0:2. “Жар” стадионидаги ўйинда Кахи Махарадзе ҳисобни очган, Темурхўжа Абдухолиқов иккинчи марта мезбонлар дарвозасига гол урган. 90-дақиқада Лутфулла Тўраевнинг урган голи ҳисобни қисқартирган холос – 1:2.

“Пахтакор” уйида ўтган сўнгги беш учрашув:
30.06.2013  «Пахтакор» – «Бунёдкор»  0:2
09.08.2012  «Пахтакор» – «Бунёдкор»  1:1
07.07.2011  «Пахтакор» – «Бунёдкор»  0:0
31.10.2010  «Пахтакор» – «Бунёдкор»  0:0
14.10.2009  «Пахтакор» – «Бунёдкор»  0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Шу кунгача “Пахтакор” уйида бўлиб ўтган 7та ўйинда 6 марта дуранг натижаси қайд этилган. Ўтган йил “Бунёдкор” сафарда илк бор “шерлар”ни таслим қилди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика