Latest news

13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  2 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  0 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  29 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  3 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  58 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2

Превью. Ўзбекистон - Эрон News

Превью. Ўзбекистон - Эрон

Эртага Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Эрон билан ўйнайди.

Ўтган мундиал саралашидаги ашаддий рақиблар курашни яна давом эттиришади. Ҳозирча рақибидан олдинга ўтишга эришган Ўзбекистон учун мазкур баҳснинг аҳамияти қанчалик юқори эканини тушунтириб ўтишнинг ҳожати йўқ. Ҳозиргача жаҳон чемпионати саралаш учрашувларида аҳамияти бунчалик баланд беллашув бўлмаган. Ғалаба терма жамоамизни асосий рақобатчидан 5 очко илгарилаб кетишига замин яратади. Шундай экан, 90 дақиқа мобайнида бор кучни ишга солиб, хаёлни бир ерга тўплаб, майдоннинг ҳар бир қаричида жанг қилиш даркор. Буни футболчилар ва мураббийлар штаби яхши тушуниб турганига шубҳа қилмаймиз. 

Ҳар икки жамоа таркибида йўқотишлар мавжуд. Умид қиламизки, бу Эронга қимматга тушади. Жамоалар ҳозирча бу босқичда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келмоқда. Бу ёқимли анъанани ҳам терма жамоамиз сақлаб қолишига умид қиламиз. Кейруш бошчилигади Эрон дастлабки икки турда одатдагидек курашларга бой футбол намойиш қилди. Ҳужумда эса жамоани ўта ижодкор деб бўлмайди. Қатар Теҳронда 90+4-дақиқагача деярли гол уришга яққол вазият бермади. Голлар Қатар дарвозабонининг қўпол хатолари туфайли урилди. Муҳими, Эронга ҳужум уюштираётган чоғда бўш ҳудудларни кўп қолдирмаслик.




Ўзаро ўйинлар

Бу икки жамоа бугунга қадар 6 марта тўқнаш келишган.

1998 йил Таиландда ўтган Осиё ўйинлари чорак финалида Эрон вакилларимизни 4:0 ҳисобида таслим қилганди. 2007 йилги Осиё кубоги гуруҳ босқичи доирасида ўтган баҳсда ҳам Эрон ғолиб бўлган - 2:1.

2009 йил Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказилган. Баҳсда ҳисоб очилмаган эди - 0:0. 2012 йил ЖЧ-2014 саралаши доирасида бу икки жамоа Тошкентдаги "Жар" стадионида беллашишган. Учрашувда меҳмонлар сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалабани илиб кетишганди - 0:1.

Ўша йил ноябрь ойида Теҳронда ўтган ўйинда Улуғбек Бақоевнинг урган голи Ўзбекистонга қарама-қаршиликдаги биринчи ва ҳозирча ягона ғалабани келтирган эди - 0:1.

Ниҳоят 2015 йилда Тошкентда бу икки жамоа яна бир марта ўртоқлик учрашувини ўтказишган. Бу сафар форслар битта гол эвазига сафарда ғалабага эришишганди - 0:1.

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги 6та ўйиннинг биттасида вакилларимиз, 4тасида форслар ғолиб чиқишган. Фақат бир бор дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 8:2 Эрон фойдасига.

Тошкентда бу жамоалар уч марта ўйин ўтказишган. Уларнинг ҳеч бирида Ўзбекистон юта олмаган ва умуман гол ура олмаган.




Сариқ карточкаси борлар 

Ушбу ўйиндан олдин терма жамоамиз сафида дисквалификацияга учраган футболчилар йўқ. 

Ўзбекистонда Александр Гейнрих ва Анзур Исмоилов ҳисобида биттадан огоҳлантириш мавжуд. Улар учун навбатдаги сариқ карточка дисквалификацияга айланади.



Ўзбекистоннинг эртанги ўйин учун таркиби: 

Дарвозабонлар:
 Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”).

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Егор Кримец (“Бейжинг Гуоан”, Хитой), Виталий Денисов (“Локомотив”, Россия), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Анзур Исмоилов (“Чангчун Ятай”, Хитой), Станислав Андреев (“Пахтакор”).

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Краснодар”, Россия), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Азиз Ҳайдаров (“Аш Шабоб”, БАА), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”), Сардор Рашидов (“Ал Жаиш”, Қатар), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Жасур Ҳасанов (“Қизилқум”), Элдор Шомуродов ("Бунёдкор").

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Бейжинг Гуоан”, Хитой), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).




Дарвозабонлар: Алиризо Ҳақиқий (“Маритимо”, Португалия), Алиризо Бийронванд (“Персеполис”, Эрон), Муҳаммадризо Ахборий (“Тракторсозий”, Эрон).

Ҳимоячилар: Вурия Ғофурий (“Истиқлол”, Эрон), Рамин Ризоиён (“Персеполис”, Эрон), Милод Муҳаммадий (“Терек”, Россия), Жалол Ҳуссайний (“Персеполис”, Эрон), Муртазо Пуралиганжий (“Ас Садд”, Қатар), Муҳаммад Ансорий (“Персеполис”, Эрон),

Ярим ҳимоячилар: Эҳсон Ҳожисафи (“Сепоҳон”, Эрон), Умид Иброҳимий (“Истиқлол”, Эрон), Сайид Иззатуллоҳий (“Ростов”, Россия), Андроник Теймурян (“Мошинасозий”, Эрон), Меҳди Туробий (“Сайпа”, Эрон), Алиризо Жаҳонбахш (“АЗ-Алкмаар”, Нидерландия), Воҳид Амирий (“Персеполис”, Эрон), Меҳди Торимий (“Ризаспор”, Туркия), Ашкан Дежага (“Ал-Арабий”, Қатар), Маъсуд Шўжаий (“Паниониос”, Греция), Сўруш Рафеий (“Тракторсозий”, Эрон)

Ҳужумчилар: Сардор Азмун (“Ростов”, Россия), Карим Ансорифард (Паниониос, Греция), Ризо Ғучаннажод (“Ҳеренвен”, Нидерландия)





ЎЗБЕКИСТОН – ЭРОН
6 октябрь 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00
Бош ҳакам 
- Бенжамин Уильямс (Австралия). 
Қанот ҳакамлари: Дэвид Уэлш, Натан Макдоналд (иккиси Австралия)
Тўртинчи ҳакам – Жаред Жиллет (Австралия).
Назоратчи - Салим Саид Алсувайди (БАА)
Комиссар – Жебрил Али (Фаластин).

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика