Latest news

15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  1 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  1 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  5 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  5 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  22 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3

Превью. "Олмалиқ" - "Қўқон-1912" News

Превью. "Олмалиқ" - "Қўқон-1912"

Олий лигада шу кунга қадар тўқнаш келмаган икки жамоа бугун Олмалиқда ўзаро дастлабки учрашувларини ўтказишади.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
18 апрель 2015. Олмалиқ. “ОКМК” стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: З. Қодиров (Навоий), Р. Серазетдинов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

“Олмалиқ ” ва “Қўқон-1912” клублари шу кунга қадар олий лигада умуман тўқнаш келишмаган. “Қўқон-1912” жамоаси сўнгги бор 2003 йил элитада иштирок этган. “Олмалиқ” клуби эса 2008 йилдан буён олий лигада ўйнаб келмоқда.

Игорь Шквирин бошчилигидаги жамоа бу мавсумни сафарда “Пахтакор”га қарши баҳс билан бошлади – 1:1. Иккинчи турда ўз майдонида “Насаф” клуби таслим этилди – 2:0. Сўнгра “Андижон” Олмалиқда мағлуб этилди – 3:2. Ниҳоят 4-турда жамоа Муборакда “Машъал”га қарши ўйин ўтказиб 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

“Қўқон-1912” жамоаси илк турни Самарқандда “Динамо”га қарши ўтказиб 1:0 ҳисобида зафар қучди. Иккинчи турдан ўрин олган “Пахтакор”га қарши баҳс номаълум муддатга қолдирилди. Учинчи турда қўқонликлар Қаршида “Насаф”га ютқазиб қўйишди – 0:3. Охирги турда Рустам Абдуллаев жамоаси Қўқонда “Андижон” билан нурсиз дуранг қайд этди – 0:0.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика