Latest news

01:26Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"  0 01:19Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"  0 00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени жамоанинг бир бўлаги сифатида кўришни хоҳламади"  2 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  3 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  13 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  4 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  11 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  12 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1 20:56Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди  93 20:29Про лига. "Арал" "Жайхун" устидан ғалаба қозонди  0

Превью. "Олмалиқ" - "Қизилқум" News

Превью. "Олмалиқ" - "Қизилқум"

Олий лиганинг 7-турини "Олмалиқ" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйин якунлаб беради.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Қизилқум» (Навоий)
2 май. Олмалиқ. “ОКМК” стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Б. Намазов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

“Олмалиқ” ва “Қизилқум” олий лигада 14 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 7тасида олмалиқликлар ғолиб бўлишган. 2та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Қизилқум” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд.

“Олмалиқ” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 25та тўп киритган, навоийликлар эса “Олмалиқ” дарвозасига 20та гол уришган. “Олмалиқ”  ўзаро ўйинларда 23 очко ишлаб олган бўлса, “Қизилқум” 17 очкони қўлга кирита олган. “Олмалиқ”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг йирик ғалабаси эса 4:2.
 
Ўтган мавсумда Олмалиқда ўтган учрашувда мезбонлар ғалаба қозонишган. Шакер Зуагининг голи ўйин тақдирини ҳал қилган – 1:0. Навоийда эса “Қизилқум” зафар қучган. Элдор Бойматов ва Георгий Квесиешвили (иккита) томонидан урилган голларга меҳмонлар сафида Дилявер Абибуллаев ҳамда Зафар Полвонов жавоб берганди – 3:2.

Олмалиқда ўтган сўнгги беш учрашув:
26.04.2014 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 1:0
09.03.2013 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 2:1
22.04.2012 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 2:2
31.07.2011 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 2:1
21.08.2010 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 5:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Олмалиқ” ўз уйида ўтган 7та ўйиннинг 6тасида ғолиб бўлган. Фақат 2012 йил бўлиб ўтган ўйинда “Қизилқум” сафарда дурангга эриша олган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика