Latest news

21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  15 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  10 18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  14 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  20 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  5 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1

Превью. "Олмалиқ" - "Насаф" News

Превью. "Олмалиқ" - "Насаф"

Олий лиганинг 2-турида Игорь Шквирин бошчилигидаги "Олмалиқ" ўз майдонида Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф"ни қабул қилади.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Насаф» (Қарши)
11 март 2016. Олмалиқ. "ОКМК" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
 
“Олмалиқ” ва “Насаф” олий лигада жами 16 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Қаршиликлар 8та ўйинда ғолиб бўлишган. 7та ўйинда дуранг қайд этилган. “Олмалиқ” шу кунгача “Насаф”ни бир марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида ҳам “Насаф” олдинда - 26:14. Ўзаро ўйинларда “аждарлар” 31 очкони, “Олмалиқ” эса 10 очкони  қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. “Олмалиқ”да битта ғалаба – 2:0.

Ўтган йил қайси клуб ўз майдонида ўйнаса ўша жамоа 2:0 ҳисобида ғолиб бўлган. Олмалиқдаги учрашувда Элдор Суюнов ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган. Арслонмурод Омонов эса иккинчи бор “Насаф”ни ранжитган – 2:0. Қаршида Азамат Алланиёзов ва Шоҳруҳ Гадоев гол уришган – 2:0.

Олмалиқда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
23.03.2015 «Олмалиқ» - «Насаф» 2:0
22.06.2014 «Олмалиқ» - «Насаф» 1:1
08.11.2013 «Олмалиқ» - «Насаф» 2:2
03.08.2012 «Олмалиқ» - «Насаф» 0:1
22.10.2011 «Олмалиқ» - «Насаф» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Олмалиқда бўлиб ўтган саккиз ўйиндан бештасида дуранг қайд этилган. Икки учрашувда “Насаф” ғалаба қозонган, битта учрашувда “Олмалиқ” ғолиб бўлган.  “Олмалиқ” ўз уйида охирги 3 йилда бу рақибга ютқазмаган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика