Latest news

22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  0 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  0 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  0 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  3 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  8 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0

Превью. "Олмалиқ" - "Насаф" News

Превью. "Олмалиқ" - "Насаф"

"Олмалиқ" ва "Насаф" клублари 13-турда тўқнаш келишади.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Насаф» (Қарши)
22 июнь. Олмалиқ. “ОКМК” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

“Олмалиқ” ва “Насаф” олий лигада жами 12 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Қаршиликлар 7та ўйинда ғолиб бўлишган. 5та ўйинда дуранг қайд этилган. “Олмалиқ” шу кунгача “Насаф”ни мағлуб эта олмаган. Тўплар нисбатида ҳам “Насаф” олдинда - 21:9. Ўзаро ўйинларда “аждарлар” 26 очкони, “Олмалиқ” эса 5 очкони  қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. “Олмалиқ”да ғалаба йўқлиги ҳақида айтиб ўтдик.

Ўтган йил ҳар иккала баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Биринчи турда Қаршида бўлиб ўтган ўйинда дастлаб олмалиқликлар Зафар Полвонов ва Шахбоз Эркиновнинг голлари эвазига олдинга чиқиб олишган, учрашув сўнггида Илҳом Шомуродов ва Ботир Қораевнинг киритган тўплари “аждарлар”ни мағлубиятдан қутқариб қолганди – 2:2. Сўнгги турда Олмалиқдаги учрашувда Зафар Полвонов ва Артур Геворкян икки мартадан тўп киритишган – 2:2.

Олмалиқда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
08.11.2013 «Олмалиқ» - «Насаф» 2:2
03.08.2012 «Олмалиқ» - «Насаф» 0:1
22.10.2011 «Олмалиқ» - «Насаф» 0:0
16.05.2010 «Олмалиқ» - «Насаф» 0:0
29.06.2009 «Олмалиқ» - «Насаф» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Олмалиқда бўлиб ўтган олти ўйиндан тўрттасида дуранг қайд этилган. Икки учрашувда “Насаф” ғалаба қозонган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика