Latest news

21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:13"Женоа" — "Интер". Таркиблар маълум  0 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  27 21:04"Самсунспор" — "Башакшехир". Таркиблар маълум  11 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  1 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  7 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  3 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  14 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4

Превью. "Олмалиқ" - "Металлург" News

Превью. "Олмалиқ" - "Металлург"

Олмалиқ шаҳридаги янги, замонавий стадионнинг очилиш маросимидан сўнг "Олмалиқ" ва "Металлург" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
«ОЛМАЛИҚ» – «МЕТАЛЛУРГ»
16 март. Олмалиқ. “Олмалиқ” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов, Р.Ғопуров, М.Мажидов, И.Худойдотов.
Назоратчи: Р.Айтеков.

Бу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 12 марта куч синашишган. Натижалар “Олмалиқ”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Олмалиқликлар 12 баҳснинг 6тасида ғалаба қозонишган. 5 учрашувда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Битта ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам табиийки “Олмалиқ” фойдасига 25-22. Ўзаро ўинларда “Олмалиқ” 19 очони қўлга киритган бўлса, “Металлург” 16 очкога эга бўлган.

“Олмалиқ”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1. “Металлург”нинг “Олмалиқ” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:3 ни ташкил этади.

Ўтган йил Олмалиқда бўлиб ўтган ўйинда ҳисобни “Металлург” ярим ҳимоячиси Жасур Бобоев очганди. Бироқ Олим Навкаров ва Зафар Полвоновнинг голлари “Олмалиқ”қа иродали ғалаба келтирганди – 2:1. “Металлург” мезбонлик қилган учрашувда ҳам шу ҳисоб қайд этилган. Дилмурод Каримов биринчи бўлимда иккита гол урганди. Зафар Полвонов ягона жавоб тўпини киритганди – 2:1.

Олмалиқда ўтган барча учрашувлар:
25.08.2013 «Олмалиқ» - «Металлург» 2:1
20.05.2012 «Олмалиқ» - «Металлург» 3:2
12.05.2011 «Олмалиқ» - «Металлург» 4:1
25.09.2010 «Олмалиқ» - «Металлург» 3:2
07.03.2009 «Олмалиқ» - «Металлург» 2:1
29.03.2008 «Олмалиқ» - «Металлург» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Олмалиқ” ўз уйида бу рақибга қарши бўлиб ўтган ўйинларда фақат ғалаба қозонган. Олтита ўйиннинг фақат биттасига йирик ҳисоб қайд этилган.

Тахмин: "Олмалиқ" ўз уйида фақат ғалаба қозонган. Бугун ҳам бу анъана давом этса керак.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика