Latest news

09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  0 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  1 07:56ЦСКА тасдиқлади  5 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  3 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  51 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   1 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  1 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2

Превью. "Олимпик" - "Бунёдкор". Устунлик Кападзе жамоасида бироқ Бошкович ҳам "совға" тайёрлаши мумкин News

Превью. "Олимпик" - "Бунёдкор". Устунлик Кападзе жамоасида бироқ Бошкович ҳам "совға" тайёрлаши мумкин

Coca Cola Суперлиганинг 19-турида Тошкентда "Олимпик" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади.

Турнинг яна бир қизиқарли учрашуви. Гарчи марказий мақомга мос бўлмасада, бу йилдан бошлаб ўтказилаётган янги Тошкент "дербиси". Дербилар эса доим муросасиз ўтиши билан ажралиб турган. Бугунги баҳс ҳам шундай кечиши мумкинми? Жамоалар қандай ҳолатда? Қуйида шу ҳақида фикрлашамиз. 


Olympic

Muhammadqodir Hamraliyev - 90'

Superliga. Round 19

15/09/2022, 19:35

1
:
1
Finished

Bunyodkor

Francis Narh - 45'

45'
90'
22'  Saidazamat Mirsaidov
28'  Abdurauf Buriyev
56'  Farruh Muxtorov (Temur Mamasidiqov)
71'  Otabek Juraqoziyev (Mukhammadali Giyasov)
71'  Mukhammadaziz Ibrohimov (Pulatxodja Xoldorxonov)
90'  Muhammadqodir Hamraliyev
90'  Temur Mamasidiqov
90'  Alisher Odilov (Mironshoh Sattorov)
90'  Shahzod Toirov
35'  Sukhrob Izzatov
45'  Francis Narh
48'  Sukhrob Izzatov
51'  Umidbek Sultonov (Umarali Rakhmonaliev)
77'  Makhmud Makhamadjonov (Jakhongir Urozov)
77'  Usmonali Ismonaliyev (Dimitrije Pobulic)
77'  Francis Narh (Sudaysi Juraboyev)
87'  Jasur Yoqubov
90'  Davronjon Ergashev


"Олимпик"


Тимур Кападзе шогирдлари жорий мавсумда биринчи маротаба элитада иштирок этаётганига қарамай яхшигина чақилмас "ёнғоққа" айланиб улгурди. Жамоа иккинчи даврада "Қизилқум" билан ўйинга келиб биринчи мағлубиятини тан олди, 1:2. Ундан аввалги турда чемпионат етакчиси "Сўғдиёна" таслим этилганди (1:0). "Пахтакор"дан эса иккинчи даврада ҳам очко олишга эришди, дея оламиз.  Қолган баҳсларда қуйидаги натижаларни қайд этди. Тимур Кападзе ўз жамоасида ўйинни жуда яхши йўлга қўя олганлиги, футболчилар жисмоний тарафлама рақибларидан қолишмаётгани таҳсинга лойиқ. Статистикага эътибор берадиган бўлсак, сўнгги 5та учрашувда "Олимпик" рақиблар дарвозасига 20 бор аниқ зарба йўллаган, тўп назоратидаги устунлик ҳам улар томонида қайд этилган, 5та ўйинда ўртача 53 фоиз тўпга эгалик қилган, 8 очко тўплаган. 


14-тур. "Сурхон" - "Олимпик" 0:5

15-тур. "Олимпик" - "Қўқон-1912" 1:1

16-тур. "Пахтакор" - "Олимпик" 1:1

17-тур. "Олимпик" - "Сўғдиёна" 1:0

18-тур. "Қизилқум" - "Олимпик" 2:1


"Бунёдкор"


"Бунёдкор" машғулотидан репортаж: Икромов қайтиш арафасида+Давронжон Эргашев билан интервью


"Нефтчи"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг "Бунёдкор" мураббийлар штаби тўлиқ янгиланди. Эндиликда "қалдирғочлар"га клуб ўринбосарлари билан ишлаб келган Иван Бошкович устозлик қилади.  Айни пайтда қандай ҳолатда эканлигимиз барчага маълум. Лекин биз "Бунёдкор"миз. Ўйлайманки, вазиятни яхшилаш ва мавсумни ҳозирги эгаллаб турган ўрнимиздан тепароқда якунлашимиз мумкин. Олдинда 8та ўйин қолган. Керакли очколарни жамғариш зарур",- дейди черногориялик мураббий. Айтиш мумкинки, "Бунёдкор"даги вазият рақибиникидан бир мунча ёмонроқ. Пойтахт клуби иккинчи даврада 1та баҳсда ғалаба қозонди. 3та мағлубият, 1та дуранг натижа қайд этди, 5та ўйин 4 очко. 

Фикримча, гарчи жамоага янги мураббий тайинланган бўлсада, барибир устунлик мезбонларда бўлади. Биринчидан барқарор шаклланган ўйин, майдон фактори ва руҳият. Бошковичга эса ҳозир осон эмас. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Балки ўзига ҳос "совға" тайёрлаши эҳтимоли йўқ эмас. 


Иван Бошкович: "Ҳозирги вазиятни яхшилаш мумкин. Биз "Бунёдкор"миз"


14-тур. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 2:0 

15-тур. "Бунёдкор" - "Қизилқум" 1:2

16-тур. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0

17-тур. "Динамо" - "Бунёдкор" 1:2

18-тур. "Бунёдкор" - "Нефтчи" 1:2


Улар бугун собиқ жамоасига қарши майдонга чиқади 

"Олимпик"да тўп тепаётган Отабек Жўрақўзиев, Фарруҳ Муҳторов, Абдурауф Бўриев, Мироншоҳ Сатторов, Жасур Холдоров."Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 


“ОЛИМПИК” — “БУНЁДКОР”

15 сентябрь. Тошкент. “Жар” стадиони. 19:30

Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов.

Қанот ҳакамлари: Сардор Нишонбоев, Авазбек Абдуллаев. 

Захирадаги ҳакам: Лочин Долимов.

Назоратчи: Дмитрий Роман.

Комиссар: Азиза Татлимуратова.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика