Latest news

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Превью. "Обод" - "Локомотив" News

Превью. "Обод" - "Локомотив"

Олий лиганинг 8-турида Тошкент дербиси доирасида "Обод" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтади.

«Обод» (Тошкент) – «Локомотив» (Тошкент)
8 май 2016. Тошкент. "Жар" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
 
“Обод” ва "Локомотив" клублари биринчи бор олий лигада тўқнаш келишади.

“Обод” дастлабки турни Қўқонда ўтказиб 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Иккинчи турни ўз уйида “Бухоро” билан нурсиз дуранг қайд этди – 0:0. Кейин Қаршида “Насаф” билан баҳсда 0:1 ҳисобида имконият бой берилди. Ниҳоят тўртинчи турда Тошкент клуби олий лигада дастлабки голларини уришга эришди. “Қизилқум”га қарши ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. 5-турда тошкентликлар Бекободда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Кейин “Обод” Тошкент дербисида “Бунёдкор”дан 0:4 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олганди. 7-турда Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлган жамоа 1:2 ҳисобида мағлубият билан ортга қайтди.

“Локомотив” мавсумни водий клубларига қарши баҳсларда кетма-кет уч ғалаба билан бошлади. Дастлаб ўз сафарда “Навбаҳор”ни 3:2 ва “Андижон”ни 3:1 ҳисобларида мағлуб этган жамоа. Учинчи турда “Нефтчи”ни йирик ҳисобда тор-мор этди - 4:0. Тўртинчи турда "Сўғдиёна" билан муроса кўчаси танланди - 1:1. Кейин Қашқадарёнинг икки клуби "Машъал" (3:1) ва "Шўртан" (2:0) таслим қилинди. Охирги турда "темирйўлчилар" "Олмалиқ" дарвозасига жавобсиз 4та гол уришди.

Факт: “Обод” бу мавсумда умуман ғалаба қозона олмади, "Локомотив" эса аксинча умуман мағлуб бўлгани йўқ. Олий лига дебютанти ўз майдонидаги 3та ўйинда 2та дуранг ва 1та мағлубият қайд этди. "Локо" сафардаги 4та баҳсда 3та ғалабага эришди ва бир бор дуранг ўйнади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика