Latest news

19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  0 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  3 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  3 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  7 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  1 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  0 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  2 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  4 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  11

Превью: "Нурафшон" - "Ифтихор" News

Превью: "Нурафшон" - "Ифтихор"

Воҳид Холбоев бошчилигидаги “Нурафшон” футболчилари Про-лиганинг учинчи даврасига тайёргарликни Тошкент вилоятида олиб боришди.

Унда жамоа бир неча кучли жамоаларга қарши баҳслар олиб боришди. “Нурафшон” унда “Андижон”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этишни уддалади.

Шунингдек, “Андижон”га 1:4 ҳисоби билан мағлубиятга учради. Про-лига “А” гуруҳининг энг кучли жамоаларидан “Динамо” ва “Шўртан”га қарши ўйинлар ҳам ўтказилди.

Ундан ташқари, Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига қарши баҳс ҳам бўлиб ўтди. 

Давралар оралиғида Про-лига "B" гуруҳи пешқадами "Нурафшон" таркибида бир неча ўзгаришлар бўлди.

Жумладан, ярим ҳимоячи Мақсуд Тўхлиев жамоани тарк этди. У "Нурафшон" таркибида бирорта учрашувда ҳам майдонга тушмади.

Олдинроқ айтилганидек, "Бухоро"га кетиши кутилган Элбек Равшанов, ундан ташқари дарвозабон Абдукарим Муҳамедов ортга қайтарилди.

Воҳид Холбоев ўз жамоаси таркибига "Пахтакор"дан Жасур Раҳимов ва "Бунёдкор"дан Азамат Розиқовни қўшиб олди. Ушбу футболчилар мавсумнинг қолган қисмида "Нурафшон" шарафини ҳимоя қилишади. 

“Нурафшон” ушбу мавсум ҳисобида “Ифтихор”га қарши уч марта учрашувда қатнашиб бўлди. Томонлар аввалига Ўзбекистон кубогининг 32/1 босқичида тўқнаш келишганди ва унда фарғоналиклар 3:1 ҳисобида ғалабага эришишди.

Кейинчалик, Про-лиганинг илк турида ҳам томонлар ўзаро тўқнаш келишди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга “рози бўлишди”.

Про-лиганинг иккинчи давраси якуний турида ҳам жамоалар Фарғонада куч синашишди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Ифтихор” ёзги трансферлар ойнаси вақтида ўз сафига 6 футболчини ўз сафига қўшиб олди. Улар: Шохрух Холматов, Исмоил Охунжонов, Рустам Аъзамов, Ғиёс Турсунов, Нурулло Мирзажонов, Шохрух Йўлдошев. Шунингдек, жамоада бош мураббий ҳам ўзгарди. Учинчи даврадан бошлаб жамоага Маҳмуджон Маткаримов устозлик қилади.

Бугунги учрашувни Жасур Мухторов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Унга қанотларда Жалолиддин Ҳусниддинов, Жамолиддин Нажмиддиновлар ёрдам беришади. Назоратчи ҳакам сифатида Темур Абдуллаев ишлайди. Учрашув комиссари – Шерзод Ражабов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика