Latest news

01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  0 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  0 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  1 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  2 23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  2 22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  4 22:20Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  24 21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1 20:35Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин  31 20:16Париж-2024. Ҳар бир терма жамоадаги катта ёшли футболчилар  8 19:49Ван Дейк NBA афсонаси Леброн Жеймс билан суратга тушди  4 19:21"Комо" Бонавентурани сотиб олмоқчи  1

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Пахтакор". Левченко учун ҳақиқий имтихон энди бошланади News

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Пахтакор". Левченко учун ҳақиқий имтихон энди бошланади

Бу жамоалар ўртасидаги ўйинлар катта ёшли мухлисларга 90-йиллардаги тўқнашувларни эслатиши турган гап.

"Нефтчи" - "Пахтакор" қарама-қаршилиги ўша вақтларда чўққисига чиққан, икки жамоа рақобати кучли даврлар бўлган, дея оламиз. Сўнгги йилларда "Пахтакор"нинг яққол кучайиши, фарғоналикларнинг қуйига тушиб кетиши мумтоз футболнинг жозибасига путур етказди. Шунга қарамай ҳамон футбол оммаси учун ўзбек "ўзбек эль класикоси" бўлиб қолади. Бугун эса Фарғонада бу жамоаларнинг навбатдаги учрашувига гувоҳ бўламиз. 

Neftchi

Aleksey Larin - 51', Toma Tabatadze - 81'

Superliga. Round 2

10/03/2023, 18:30

1
:
2
Finished

Pakhtakor

Doston Tursunov - 90'

45'
90'
18'  Ulugbek Khoshimov
51'  Aleksey Larin
81'  Toma Tabatadze
83'  Diyor Turapov (Izzat Abdullaev)
83'  Ulugbek Khoshimov (Yuriy Batyushin)
90'  Mirzohid G’ofurov (Abbos Gulomov)
90'  Toma Tabatadze (Murod Bobojonov)
90'  Nurillo Tukhtasinov (Abdullo Alimov)
61'  Sardor Rashidov (Diyor Kholmatov)
75'  Azizbek Turgunbaev (Giorgi Papava)
80'  Odiljon Hamrobekov
85'  Giorgi Papava
90'  Doston Tursunov
90'  Diyor Kholmatov

Ўзаро ўйинлар 

 Ҳар икки клуб ўзаро ўйинларда бир-биридан энг кўп очко тортиб олгани ҳам жамоаларнинг бир-бирига қандай қаршилик кўрсатганини англатади. Жамоалар чемпионатлар тарихида 56 ўйин ўтказишган. Кичик устунлик "Пахтакор" тарафида - 28 ғалаба, 9 дуранг ва 20 мағлубият. Рақиб дарвозасига 94 тўп киритган "шерлар" 67 тўп ўтказиб юборишган.  

"Пахтакор" "Нефтчи"ни Суперлигадаги сўнгги 6 мавсумида 2 маротаба мағлуб этган. Бу анъана ўтган йили Максим Шацких даврида барҳам топди. 4та учрашувнинг 2тасида фарғоналиклар ғалаба қозонган бўлса, 2та баҳсда дуранг қайд этилган. Умумий олганда ҳам Фарғонада кечган ўйинларда "Нефтчи" устун. 27 учрашув, 14та ғалаба, 7 дуранг ва 6 мағлубият.


23.03.2014. "Нефтчи" - "Пахтакор" 1:2

30.09.2015. "Нефтчи" - "Пахтакор" 3:2

15.10.2016. "Нефтчи" - "Пахтакор" 1:0

08.03.2017. "Нефтчи" - "Пахтакор" 0:0

12.06.2018.  "Нефтчи" - "Пахтакор" 1:1

12.08.2022. "Нефтчи" - "Пахтакор" 0:2

Тўпурарлар 

Ўзаро учрашувларда Рустам Дўрмонов 12 бор "Пахтакор" дарвозасига йўл топиб тўпурарлар қаторини бошқармоқда. "Нефтчи" афсонаси Анвар Бердиев 8та тўп билан иккинчи ўринда кетмоқда. "Пахтакор"дан Дилмурод Назаров ва Игорь Сергеев 6тадан гол уришган. 



Қизиқарли фактлар


— Ильгиз Танташевга қаторасига иккинчи йил "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашуви ишониб топширилди. Ўтган йили Яйпанда кечган баҳсда пойтахт клубининг қўли баланд келган эди (2:0).   

— "Пахтакор" Суперлигада 14та учрашувдан бери сафарда мағлуб бўлаётгани йўқ. Жамоа сўнгги маротаба 2021 йилги мавсумнинг 23-турида Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлган. 

— Фарғонада кечган 27та учрашувнинг фақат 1тасида жамоалар майдонни голсиз тарк этган (2017, 0:0).

—  "Нефтчи" дарвозабони Акбар Тўраев фаолияти давомидаги 100 ўйин арафасида турибди. Тажрибали кипер шу кунгача 96та баҳсда майдонга тушган. 

— 1600лик довон забт этилди.  Умар Адҳамзоданинг "Металлург" дарвозасига урган сўнгги голи "Нефтчи"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги 1600 голи сифатида қайд этилди. 



Левченко учун ҳақиқий имтихон энди бошланади 

"Нефтчи" мавсумни ғалаба билан бошлади. Виталий Левченко ҳар бир позицияга яхши футболчиларни жамлай олди. Лекин унутмаслик керакки, жамоанинг илк турдаги рақиби "Металлург" эди. Фарғоналиклар бу ўйингача сўнгги бор Бекободда 2015 йилги мавсумда ғалаба қозонган эди. Демак серияга барҳам берилди.  Кеча Анвар Ғофуров айтганидек, эндиги жамоа умуман фарқ қилади. Даража жиҳатдан ҳам, таркиб томонлама ҳам. Шу боис тўлиқ хулоса қилишга шошилмай турамиз. Бугунги ўйин кимнинг фойдасига ҳал бўлади? Барчасини баҳс давомида билиб оламиз. 

"Пахтакор" Фарғонада мағлубият тасодифлигини исботлайдими? Жиззахда кимнинг имконияти юқори? — 2-тур олдидан мутахассис фикри

Максим Шацкихни қийнаётган муаммо нима? Бекободда тезлик олган "Нефтчи" Фарғонада юришни давом эттирадими?

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика