Latest news

12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  0 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  4 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  9 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  4 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  30 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2

Превью. “Нефтчи” – “Олмалиқ” News

Превью. “Нефтчи” – “Олмалиқ”

Олий лиганинг 8-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” клубини қабул қилади.

Қуйида мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинларига доир маълумотларни тақдим этамиз.

“Нефтчи” ва “Олмалиқ” олий лигада 18 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 10 тасида фарғоналиклар ғолиб бўлишган. 3та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Олмалиқ” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд.

“Нефтчи” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” дарвозасига 35та тўп киритган, Тошкент вилояти клуби эса “Нефтчи” дарвозасига 20 та гол урган. “Олмалиқ”  ўзаро ўйинларда 18 очко ишлаб олган бўлса, “Нефтчи” 33 очкони қўлга киритган. “Нефтчи”нинг олий лигада “Олмалиқ” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:0 ни ташкил қилади. “Олмалиқ”нинг йирик ғалабаси эса 3:0.



Ўтган мавсумда Олмалиқ ва Фарғонада бўлиб ўтган беллашувларда майдон эгалари ғалаба қозонишган эди. “Нефтчи”нинг сафардаги мағлубиятига Рўзимбой Аҳмедов, Ярослав Мартинюк ҳамда  Дониёр Исмоиловлар томонидан киритилган голлар сабаб бўлган бўлса, Фарғонада Шерзод Ҳакимовнинг дубли ва Сардор Раҳмоновнинг пенальтидан урган голи Андрей Фёдоров жамоасига ғалаба келтирган.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш ўйин натижаси қуйидагича якунланган:

27.09.2016 «Нефтчи» – «Олмалиқ» 3:1
07.06.2015 «Нефтчи» – «Олмалиқ» 3:1
16.05.2014 «Нефтчи» – «Олмалиқ» 2:1
14.09.2013 «Нефтчи» – «Олмалиқ» 4:0
21.11.2012 «Нефтчи» – «Олмалиқ» 4:2


Мазкур жамоаларнинг 19-рақобатига Фарғона шаҳри мезбонлик қилади. Учрашув 29 апрель куни  “Истиқлол” стадионида соат 17:00да старт олади. Ёшлар лигаси доирасидаги ўйин эса 16:30га белгиланган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика