Latest news

14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  1 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  5 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5

Превью. "Нефтчи" - "Насаф" News

Превью. "Нефтчи" - "Насаф"

Олий лиганинг 13-турида "Нефтчи" ўз уйида Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Насаф» (Қарши)
21 июнь 2016. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), Р. Серазетдинов (Тошкент), Д. Акмалов (Тошкент)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

“Нефтчи” ҳамда “Насаф” клублари олий лигада шу кунгача 38 бор куч синашишган. “Нефтчи” 15та ўйинда ғалаба қозонган. 15та учрашувда “Насаф”нинг қўли баланд келган. 8та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида “Нефтчи” устун: 48:46. “Нефтчи” ва “Насаф” 53 очкога эга бўлган. “Нефтчи”нинг “Насаф” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:0га тенг бўлса, “Насаф”нинг фарғоналиклар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:1.

2015 йил дастлабки даврада “Насаф” сафарда ғолиб чиққан. Артур Геворкяннинг голи “аждарлар”га ғалаба келтирган – 1:0. Қаршида ҳам “Насаф” 3 очко олган. Бу сафар Илҳом Шомуродов гол урган – 1:0.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
23.05.2015 «Нефтчи» - «Насаф» 0:1
27.08.2014 «Нефтчи» - «Насаф» 0:1
20.04.2013 «Нефтчи» - «Насаф» 1:1
28.10.2012 «Нефтчи» - «Насаф» 0:0
09.10.2011 «Нефтчи» - «Насаф» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз уйида бўлиб ўтган 19та ўйиннинг 9тасида ғалабага эришган. Етти ўйин дуранг билан тугаган. “Насаф” уч марта Фарғонадан уч очко билан қайта олган (2010, 2014 ва 2015 йиллар). Водийда ўтган охирги олти баҳсда “Нефтчи” бу рақибни юта олмаган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика