Latest news

09:30Неймар “Сантос“ билан янги шартнома имзолади. Унинг янги маоши маълум  0 09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  1 08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  2 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  5 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  1 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  14 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  4 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  1 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  7 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  19

Превью. "Нефтчи" - "Металлург" News

Превью. "Нефтчи" - "Металлург"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз майдонида Бекободнинг "Металлург" клубини қабул қилади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Металлург» (Бекобод)
22 август 2015. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), Р. Нугманов (Тошкент), А. Рахимов (Андижон)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

“Нефтчи” ва “Металлург” олий лигада 35 бора тўқнаш келишган. Натижалар водий жамоасининг каттагина устунлигини кўрсатмоқда.

“Нефтчи” 35та ўйиндан 21тасини ютган. 8та баҳсда дуранг қайд этилган. “Металлург” бу рақибни 6 марта мағлуб этган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 69та гол киритган, бекободликлар 34 бора фарғоналиклар дарвозасини ишғол этишган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 71 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, “Металлург”да бу кўрсаткич 26ни ташкил этади. Водий клубининг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 7:1га тенг бўлса, “Металлург”да бу кўрсаткич 3:1га тенг.

Биринчи даврада Бекободда ташкил этилган ўйинда битта гол урилганди. Биринчи бўлим ўрталарида Аббосбек Махсталиевнинг голи “Нефтчи”га сафарда ғалаба келтирганди – 0:1. Учрашувни “Нефтчи” 10 киши бўлиб тугатганди, ўшанда Шерзод Ҳакимов 50-дақиқада қизил карточка олганди.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
20.09.2014 «Нефтчи» - «Металлург» 2:1
09.03.2013 «Нефтчи» - «Металлург» 0:1
09.08.2012 «Нефтчи» - «Металлург» 4:0
12.03.2011 «Нефтчи» - «Металлург» 3:1
22.05.2010 «Нефтчи» - «Металлург» 3:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” мезбонлик қилган ўйинларда “Металлург” фақат бир бор (2013 йил) ғалабага эришган. Битта баҳсда дуранг қайд этилган. Фарғона клуби ўз уйида 15 марта зафар қучган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика