Latest news

00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  19 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  5 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  3 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  2 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  96 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  0 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  18 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  3 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6 19:53Алаба "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  0 19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  2

Превью. "Нефтчи" - "Машъал" News

Превью. "Нефтчи" - "Машъал"

Водийда олий лиганинг 6-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтади.
«НЕФТЧИ» – «МАШЪАЛ»
26 апрель. Қиргули. "Нефтчи СК" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Б.Намозов, О.Абдувасилов, Н.Рўзимов, В.Нажафалиев
Назоратчи: А.Попов.

“Нефтчи“ ҳамда “Машъал“ шу кунга қадар ўзаро 26 маротаба куч синашишган. Натижалар “Нефтчи”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Водийликлар 26 баҳснинг 18тасида ғалаба қозонишган. 8та ўйинда “Машъал”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар шу кунга қадар олий лигада умуман дуранг ўйнашмаган. Тўплар нисбати ҳам “Нефтчи” фойдасига 53-26. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 54 очони қўлга киритган бўлса, “Машъал” 24 очколик бўлган.

“Нефтчи”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 7:0. “Машъал”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 3:0 ни ташкил этади.

Ўтган мавсум “Машъал” олий лигада иштирок этмади. Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги тўқнашувлар 2012 йил бўлиб ўтган. Қизиғи ўша йилги учрашувларда мезбон жамоа 3:0 ҳисобида зафар қучган. Водийдаги баҳсда Иқбол Акрамов ва Анвар Бердиев (иккита) гол уришган. Муборакда эса Павел Соломин (иккита) ва Жаҳонгир Абдумўминов ўз номларини таблога ёздириб қўйишганди.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:

04.05.2012  «Нефтчи» – «Машъал»  3:0
13.08.2011  «Нефтчи» – «Машъал»  2:1
10.04.2010  «Нефтчи» – «Машъал»  3:0
26.10.2009  «Нефтчи» – «Машъал»  1:0
26.04.2008  «Нефтчи» – «Машъал»  1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги Фарғонада кечган 13та учрашувнинг 12тасида “Нефтчи” зафар қучган. “Машъал” фақат бир марта 2005 йил водийда “Нефтчи”ни мағлуб этиб қайтган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика