Latest news

00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  9 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  4 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  19 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  3 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  9 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  2 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  71 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  5 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2

Превью. "Нефтчи" - "Локомотив". Илҳом Мўминжонов учун сўнгги имкониятми? News

Превью. "Нефтчи" - "Локомотив". Илҳом Мўминжонов учун сўнгги имкониятми?

Бугундан Суперлиганинг 7-тур учрашувларига старт берилади.

Бугундан Суперлиганинг 7-тур учрашувларига старт берилади.  "Нефтчи" Яйпанда "Локомотив"ни қабул қилади. Тўғри ташқаридан олиб қаралганда бу дерби эмас. Лекин мазкур учрашувнинг аҳамияти фарғоналиклар учун катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш жоиз. Батафсил қуйида сўз боради. 


Neftchi

Superliga. Round 7

05/05/2022, 18:30

1
:
0
Finished

Lokomotiv

Mpako Etame Jerom - 58'

45'
90'
46'  Sunnatilla Abdullajonov (Muhsin Ubaydullaev)
76'  Shakhzod Ubaydullayev (Marko Saric)
76'  Ulugbek Khoshimov (Oybek Kilichev)
84'  Abbos Gulomov (Fahriddin Muhammadov)
44'  Sanjar Qodirqulov
46'  Ali Abdurakhmonov (Mpako Etame Jerom)
58'  Mpako Etame Jerom
58'  Diyor Turapov
62'  Javokhir Alijonov (Muhammadanas Hasanov)
62'  Gulyamkhkhaydar Gulyamov (Islom Rashidkhanov)


"Жарлик"дан чиқа олмаётган "Нефтчи"

Янги мавсумга кўтаринки руҳда тайёргарлик кўрган, таркибни кучайтиришга эришган "Нефтчи"нинг Суперлигадаги натижалари кутилганидек эмас. Боз устига жамоа Ўзбекистон кубогини гуруҳ босқичидаёқ якунлашга тўғри келди. Жорий йил ҳисобидан эса Суперлигада 1 маротаба уч очко ишлади, холос. Кубокда сафарда "Динамо"нинг мағлуб этилиши амалда ҳеч нарсани ҳал қилгани йўқ. 

1-тур. "Нефтчи" - "Қўқон-1912" 1:0

2-тур. "Пахтакор" - "Нефтчи" 1:0

3-тур. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" 1:2

4-тур. "Қизилқум" - "Нефтчи" 3:0

5-тур. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:3

6-тур. "Динамо" - "Нефтчи" 1:1

Барчаси маълум. Мавсум бошида жамоа олдига ОЧЛга йўлланма олиш вазифаси қўйилганди. Лекин ҳозирча жамоа жон сақлаш йўлида. "Локомотив"да ҳам вазият жуда яхши, деб бўлмайди. Лекин улар рақибидан фарқли равишда кубокда кейинги босқичга йўлланма олишди. Асосий муаммо барқарорликнинг етишмаётганида. Жамоада муҳими ўйин сифати бор. 


Ўзаро ўйинлар 

Шу кунгача жамоалар Суперлига доирасида ўзаро 28 маротаба учрашишган. Устунлик "Локомотив" томонида 15та ғалаба, "Нефтчи"да 'cf 7та. 6та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Икки жамоада ҳам энг йирик ғалаба бир хил 4:0. 


Трансфермаркет порталига кўра "Нефтчи"нинг таркиби 5,81 миллион евро, "Локомотив"ники эса 4,59 миллион евро баҳоланган



12 йил аввалги натижа такрорланадими?

"Нефтчи" сўнгги бор "Локомотив"ни Суперлигада 2010 йилги мавсумда мағлубиятга учратишни уддасидан чиққан экан. Кейинги 14та учрашувнинг 6тасида муроса танланган бўлса, 8тасида "темирйўлчилар"нинг қўли баланд келган. Бугун тарих такрорланиши ёки ўйиндан сўнг кўп нарсалар ўзгариб кетиши мумкин. 



Мутахассис фикри

Собиқ футболчи Жаҳонгир Жиямуродов 7-тур ўйинларига тахмин ва фикрларини билдирар экан, бевосита бугунги ўйинга ҳам тўхталиб ўтди. 

- Дарҳақиқат Яйпанда қизиқарли ўйин бўлади. Бу ўйинда яққол фаворит йўқ. "Нефтчи" ўзига керакли очколарни бой бермоқда. Шу боис бор кучини ташлайди, очко зарур. "Локомотив" аввалгидек совринли ўринларга курашадиган жамоа эмас. Илҳом Мўминжонов қўл остида яхши таркиб бор. Тахминимча "Нефтчи" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониши мумкин.



Сўнгги тўқнашув


Суперлига/21-тур
11 август, шанба

20:00. "Локомотив" — "Нефтчи" 1:1  
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Артём Калинин, Шавкат Файзиев, Рустам Лутфуллин.
Назоратчи: Александр Попов.
Комиссар: Баҳодир Мирзаев.

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов 4, - 1:0 (Сардор Мирзаев). Бобурбек Юлдашев 90, - 1:1.

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 10. Марат Бикмаев (19. Ҳусниддин Ғофуров, 74), 11. Тимурхўжа Абдуҳолиқов (27. Сардор Рашидов, 69), 15. Сардор Мирзаев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 21. Николай Погребняк, 22. Санжар Шоаҳмедов, 33. Олег Зотеев, 55. Анзур Исмоилов, 88. Игорь Йелич.
Захира: 12. Маъмур Икромов, 14. Азизбек Амонов, 23. Идрис Бикмайкин, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 74. Алишер Шоғуломов, 80. Фарруҳ Ибрагимов, 86. Бобур Эргашев.

"Нефтчи": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Шукурали Пўлатов, 5. Жалил Кимсанов, 14. Аброрбек Исмоилов, 34. Игорь Таран (20. Ҳусниддин Ғофуров, 46), 40. Бобурбек Юлдашев, 44. Достонбек Тошматов (71. Ҳуршидбек Асқаралиев, 87), 45. Авазхон Маматхўжаев, 64. Миржамол Неъматов, 90. Исломбек Каримов, 91. Шерзод Ҳакимов (23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 46).
Захира: 21. Фарруҳ Турдалиев, 10. Анвар Бердиев, 15. Дилёрбек Ирматов, 19. Авазбек Ўлмасалиев, 26. Илҳомжон Ибрагимов, 65. Шодиёр Ҳожиматов.


Шу каби қизиқарли фактлар, маълумотларни билиш учун қуйидаги ҳаволага ўтишингиз мумкин >>>>>>>> ФАКТЛАР

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика