Latest news

16:00CAFA Nations Cup. Ўмон – Қирғизистон. Таркиблар маълум  3 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  1 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  2 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  3 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  9 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  9

Превью. "Нефтчи" - "Динамо" News

Превью. "Нефтчи" - "Динамо"

"Нефтчи" - "Динамо" учрашуви олий лиганинг 10-турини очиб беради.
«НЕФТЧИ» – «ДИНАМО»
31 май. Фарғона. "Қиргули СК". 17:30 
Ҳакамлар:
Ҳ.Рўзиев, А.Усмонов, Т.Гайнулин, А.Жўрахонов
Назоратчи: Р.Серазетдинов.

Бу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 40 марта куч синашишган. Натижалар “Нефтчи”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 40 баҳснинг 28 тасида ғалаба қозонишган. 10 учрашувда “Динамо”нинг қўли баланд келган. Иккита ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам табиийки “Нефтчи” фойдасига 79-35. Ўзаро ўинларда “Нефтчи”  86 очони қўлга киритган бўлса, “Динамо” 32 очкога эга бўлган.

“Нефтчи”нинг “Динамо” устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 8:0. “Динамо”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса - 3:1 ни ташкил этади.

Ўтган йил 1-турда Фарғонада бўлиб ўтган баҳсда майдон эгалари Анвар Бердиевнинг голи эвазига уч очкога эга бўлишган. 26-турдаги ўйинда эса “Динамо” Самарқандда “Нефтчи” дарвозасига жавобсиз 2 та гол урган. Биринчи бўлимда Фаррух Шотурсунов, иккинчи бўлимда Азамат Бобожонов тўп киритишган.   

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
02.03.2013  «Нефтчи» - «Динамо» 1:0
26.03.2012  «Нефтчи» - «Динамо» 1:0
14.05.2011  «Нефтчи» - «Динамо» 1:0
26.08.2010  «Нефтчи» - «Динамо» 3:2
29.06.2009  «Нефтчи» - «Динамо» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз уйида бу рақибга қарши бўлиб ўтган охирги 11та ўйинда фақат ғалаба қозонган. Самарқандликлар сўнгги бор Фарғонадан 2000 йилда уч очко билан қайтишган. Бундан ташқари “Динамо” охирги уч мавсумда Фарғонада гол ура олмаган.  


Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика