Latest news

09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  0 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  1 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  0 07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  5 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  4 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  18 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4

Превью. “Нефтчи” – “Бунёдкор” News

Превью. “Нефтчи” – “Бунёдкор”

Олий лиганинг 6-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади.

Қуйида мазкур рақибларнинг ўзаро баҳсларга доир статистик маълумотларини тақдим этамиз.

“Бунёдкор” ва “Нефтчи” олий лигада 20 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” Фарғона клубини 12 марта таслим қилган. “Нефтчи” эса фақат 4 марта “қалдирғочлар”ни очкосиз қолдира олган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Бунёдкор” томонида – 29:11. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 40, “Нефтчи” 17 очкога эга бўлган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Нефтчи”нинг энг йирик ғалабаси – 2:0
Ўтган йили Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги рақобатда Андрей Фёдоров шогирдлари мазкур рақибни 2:1 натижасига кўра таслим қилган. Майдон эгалари сафидан Мансур Саидов ва Отабек Исроилов гол урган бўлса, Элдор Шомуродов бу тўпларга жавоб қайтарган.



Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги олти учрашув:
03.08.2015 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 2:1
20.09.2015 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 2:0
25.10.2014 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 0:0
31.05.2013 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 0:1
21.06.2012 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 1:2
01.04.2011 «Нефтчи» – «Бунёдкор» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз уйида бу рақибни уч марта (2008, 2015 ва 2016 йил) мағлуб этган. Икки марта Фарғонадаги баҳсда дуранг қайд этилган. Қолган 5та ўйинда “қалдирғочлар” сафарда ғалабага эришган. Охирги 3 учрашувда “Бунёдкор” сафарда ғалаба қозона олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона ҳамда Тошкент жамоалари ўртасидаги учрашув 16 апрель куни соат 17:00да старт олади. Ўйинга Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадиони мезбонлик қилади.

Ёшлар лигаси доирасидаги “Нефтчи” – ” Бунёдкор” беллашуви эса 15 апрель куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида соат 16:00да бошланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика