Превью. "Нефтчи" - "Бунёдкор"
03 aug 2016 09:55
News
«Нефтчи» (Фарғона) – «Бунёдкор» (Тошкент)
3 август 2016. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Қўлдошев (Бухоро), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
УзПФЛ вакили: А. Иноятов.
“Бунёдкор” ва “Нефтчи” олий лигада 19 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” бу рақибни 12 марта таслим қилган. “Нефтчи” эса фақат 3 марта “қалдирғочлар”ни очкосиз қолдира олган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Бунёдкор” томонида - 28:9. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 40, “Нефтчи” 13 очкога эга бўлган.
“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Нефтчи”нинг энг йирик ғалабаси - 2:0.
Биринчи даврада Тошкентда “Бунёдкор” “Нефтчи”ни мағлуб этган. Баҳодир Насимов ва Элдор Шомуродов фарғоналиклар дарвозасини ишғол қилишганди - 2:0.
Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
20.09.2015 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 2:0
25.10.2014 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:0
31.05.2013 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:1
21.06.2012 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 1:2
01.04.2011 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:0
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз уйида бу рақибни икки марта (2008 ва 2015 йил) мағлуб этган. Икки марта Фарғонадаги баҳсда дуранг қайд этилган. Қолган 5та ўйинда “қалдирғочлар” сафарда ғалабага эришган. Охирги 2 учрашувда “Бунёдкор” сафарда гол ура олмаган.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments