Latest news

21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  15 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  10 18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  14 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  20 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  5 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1

ПРЕВЬЮ. "Навбаҳор" - "Қизилқум" News

ПРЕВЬЮ. "Навбаҳор" - "Қизилқум"

Олий лиганинг 23-турида "Навбаҳор" клуби ўз мухлислари қаршисида "Қизилқум"ни қабул қилади.
«Навбаҳор» – «Қизилқум»
17 октябрь. Наманган. “Навбаҳор” стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
М.Исмоилов, А.Снетков, Х.Мирзаахмедов, А.Раҳимов.
Назоратчи:  И.Мустафин.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 29 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 10та ўйинда наманганликларнинг қўли баланд келган бўлса, 9та учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган. 11та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Навбаҳор” фойдасига. “Лочинлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 37та гол киритиб ўз дарвозаларидан 30 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Навбаҳор” 41 очкони, “Қизилқум” эса 35 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Қизилқум” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги ушбу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

10-турда Навоийда бўлиб ўтган баҳсда томошабинлар тўртта голнинг гувоҳи бўлишган. Наврўз Алимов, Акмал Рустамов ва Руслан Вагаповнинг голларига “лочинлар” ҳужумчиси Абдумалик Абдуллаев жавоб беганди – 3:1.

“Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

18.10.2013 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 1:0
17.03.2012 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 0:0
24.09.2011 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 3:0
11.09.2010 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 1:1
13.10.2009 «Навбаҳор» - «Қизилқум» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
Бу жамоалар ўртасидаги водийдаги ўйинларда 6 марта дуранг қайд этилган. Олти марта “Навбаҳор”, икки марта “Қизилқум” ғалаба қозонган. Навоий клуби сўнгги бора “Навбаҳор” майдонидан 2007 йилда ғалаба билан қайтган. Шундан сўнг “лочинлар” майдонида бўлиб ўтган 6та ўйинда “Қизилқум” клуби уч очкога эриша олмаган. Охирги уч йилда “Қизилқум” сафарда бу жамоага гол ҳам ура олмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика