Latest news

16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  1 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  2 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  2 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  21 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  3 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  5 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  21 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  1 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  13 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  7 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1

Превью. "Навбаҳор" - "Пахтакор" News

Превью. "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Олий лиганинг 22-турида "Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

«Навбаҳор» (Наманган) - «Пахтакор» (Тошкент)
20 сентябрь 2015. Наманган. "Марказий" стадиони. 16:30
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), А. Снетков (Тошкент вил.), В. Лушин (Гулистон), А. Рахимов (Андижон)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лигада 47 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 30та ўйинда “шерлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 11та учрашувда “лочинлар” ғолиб бўлишган. Олти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига. “Шерлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 81та гол уриб ўз дарвозаларидан 36 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 96 очкони, “Навбаҳор” эса 39 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Навбаҳор” устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги тошкентликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги “шерлар” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Тошкентда ўтган ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилганди. Баҳс тугашига 7 дақиқа қолганида Станислав Андреев томонидан киритилган тўп “шерлар”га ғалаба келтирганди – 1:0.

Наманганда ўтган сўнгги беш учрашув:
02.10.2014 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:1
08.11.2013 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 2:2
18.08.2012 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:1
14.10.2011 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 2:0
04.04.2010 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз уйида 10 марта бу рақибни мағлуб этган. “Шерлар” Намангандан 9 бор ғолиб бўлиб қайтган. Қолган 4та учрашувда дуранг қайд этилган. Охирги уч йилда “Навбаҳор” ўз уйида “Пахтакор”ни мағлуб эта олмаган.  

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика