Latest news

19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  1 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  2 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  2 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  18 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  15 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Превью. "Насаф" - "Пахтакор" News

Превью. "Насаф" - "Пахтакор"

10-турнинг марказий учрашуви Қаршидаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтади.
«НАСАФ» – «ПАХТАКОР»
1 июнь. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00.
Ҳакамлар:
Р.Бобомуродов, Р.Самандаров, О.Жумаев, В.Нажафалиев
Назоратчи: В.Валицкий.

“Насаф” ҳамда “Пахтакор” олий лигада 34 бора тўқнаш келишган. Шулардан 19тасида “шерлар” ғолиб бўлишган, 8та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Насаф” ҳозирга қадар “Пахтакор”ни 7 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 48:26 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 65 очкони, “Насаф” эса 29 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Насаф” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Аждарлар”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси ҳам 4:0 бўлиб турибди.

2013 йил “Пахтакор” майдонидаги баҳс тақдирини Владимир Козакнинг жарима тўпидан урган голи ҳал қилганди – 1:0. Қаршида ҳисобни Мақсуд Каримов очганди. Иккинчи бўлимда бунга ҳозир Малайзияда ўйнаётган Дилшод Шарофетдинов жавоб берганди – 1:1.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

20.09.2013 «Насаф» - «Пахтакор» 1:1
19.10.2012 «Насаф» - «Пахтакор» 0:2
09.11.2011 «Насаф» - «Пахтакор» 1:1
05.06.2010 «Насаф» - «Пахтакор» 1:1
25.10.2009 «Насаф» - «Пахтакор» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Қаршида бу жамоалар ўртасидаги ўйинларнинг 6тасида “Насаф”, 5тасида “Пахтакор” зафар қучган. Қолган олти ўйинда эса дуранг қайд этилган. “Аждарлар” ўз майдонларида охирги марта бу рақибни 2006 йил мағлуб этишган. Ундан кейинги олтита баҳсда тўртта дуранг қайд этилган ва учтасида “шерлар” ғалаба қозонишган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика