Latest news

22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  1 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  1 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:30Суперлига. "Шўртан" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  2 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1 20:56Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди  86 20:29Про лига. "Арал" "Жайхун" устидан ғалаба қозонди  0 20:11Суперлига. Зерикарли ўтган ОКМК - "Қизилқум" ўйинида голлар урилмади  23 19:50Санчо фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 19:21Саудия Арабистони клуби Мбаппе учун "космик" сумма тўлашга тайёр  7 18:40Доннарумма ПСЖнинг УEФА Суперкубоги учун қайдномасидан тушиб қолди  2 17:38"Қўқон-1912" 8 йиллик танаффусдан сўнг Ғузорда ғалаба қозона оладими?  0 17:00Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 4 ўйиндан бери "Андижон"ни ютолмаяпти  1 16:39АПЛ клублари А Серия клубларига қараганда 500 баравар кўп (!) пул сарфлади  8 16:12Испания футбол федерацияси "Барселона" АҚШда ўйин ташкил этишига рози. Энди УЕФАнинг рухсати керак  4

Превью: “Насаф” - “Металлург” News

Превью: “Насаф” - “Металлург”

Эртадан олий лига 27-тур учрашувларига старт берилади. “Насаф” бу тур учрашувини Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 4 ноябрь шанба куни “Марказий” стадионда соат 17:00да бошланади

Ушбу жамоалар бу сафар ўзаро 40-учрашувда майдонга тушишади.


ЎзПФЛ 27-тур
“Насаф” (Қарши) - “Металлург” (Бекобод)
04.11.2017. “Марказий” стадион. 17:00да
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло  Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)
Захира ҳаками: Жасур Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин (Тошкент).

Маълумот ўрнида: Эрматов бу йилги жамоамиз иштирокидаги 6та учрашувни бошқарган. Шулардан биттаси кубок баҳсидир. Эрматов бошқарган учрашувларнинг иккитасида жамоамиз ғалабага эришган, қолган учрашувларда мағлубиятга учраган. Равшан Эрматов мазкур жамоалар ўртасидаги биринчи давра 12-тур учрашувини ҳам бошқарган эди.

Ўзаро учрашувлар тарихидан


Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда илк марта  1998 йили туқнаш келишган. Ўзаро учрашувларнинг статистикасига эътибор қаратсак, жамоалар миллий чемпионатимизда ўзаро 39 марта туқнаш келишган. Бўлиб ўтган 25 ўйинда “Насаф” жамоасининг қўли баланд келган. 4 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Қолган 10 учрашувда бекободликлар ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати бўйича “Насаф” футболчилари устунликни ўз қўлларида ушлаб туришибди – 67:31.

Бу жамоаларнинг ўтказилган тўрт учрашувида “аждарлар” йирик ҳисобда зафар қучишган. Энг йирик натижа 2004 йил 15 мартда Қаршида кечган баҳсда қайд этилган. Унда “Насаф” жамоаси рақиб дарвозасига жавобсиз еттита тўп йўллашга муваффақ бўлган.

“Насаф” Бекободда бўлиб ўтган биринчи даврадаги 12-тур учрашувида 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган.



Қаршида ўтган ўзаро учрашувлар тарихидан

Шу пайтгача бу жамоалар Қаршида ўзаро 19 учрашувда майдонга тушишган. Ушбу учрашувларнинг 17тасида “Насаф” ғалаба қозонган. 1 учрашувда дуранг ва яна 1 учрашувда маъданчилар ғалабага эришган. Демак, Қаршида бўлиб ўтган учрашувларда “Насаф” яққол устунликка эга. Бўлиб ўтган учрашувларда дарвозаларга 59та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича “Насаф” устунлик қилмоқда – 48:11.

Қуйида Қаршида бўлиб ўтган сўнгги 5та  учрашувнинг натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

30.09.2016.  “Насаф” - “Металлург” 3:0
15.05.2015.  “Насаф” - “Металлург” 0:1
27.04.2014.  “Насаф” - “Металлург” 0:0
04.05.2013.  “Насаф” - “Металлург” 3:1
21.06.2012.  “Насаф” - “Металлург” 1:0

Кўриб турганингиздек, “Металлург” Қаршидан сўнгги бор 2012 йилда ғалаба  билан қайтган. Бу “Металлург”нинг Қаршида қозонган  ягона ғалабасидир.

“Металлург” жамоасининг тўпурарлари ҳақида

Шу пайтгача “Металлург” жамоаси футболчилари рақиблари дарвозасига 38та тўп киритишган. Бу  15та футболчи томонидан амалга оширилган. “Металлург” жамоаси фойдасига 1та автогол ҳам бўлган.

Меҳмонлар тўпурарлар рўйхатини Зоҳид Абдуллаев бошқариб бормоқда, бу футболчи 11та тўп киритган. Абдуллаевни вақтида “Насаф” таркибида ўйнаганидан ҳам хабарингиз бор. Рўйхатнинг 2-ўрнида Аюбхон Нуъмонов бор, у 4та гол киритган.

Учрашувларнинг бошланиш вақтлари

“Металлург” - “Насаф” жамоаларининг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 03 ноябр жума куни соат 15:00да бошланади. Учрашув ҳар доимгидек Спутник қўрғонидаги “Меҳнатчи” стадионида бўлиб ўтади.

Жамоаларнинг асосий таркиблари ўртасидаги учрашув эса, 4 ноябрь шанба куни “Марказий” стадионда соат 17:00да бошланади.

Қизиқарли учрашувларни ўтказиб юборманг!

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика