Latest news

01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  9 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  24

Превью. "Насаф" - "Металлург" News

Превью. "Насаф" - "Металлург"

Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган "Насаф" ва "Металлург" ўртасидаги баҳс бугун бўлиб ўтади.
«НАСАФ» – «МЕТАЛЛУРГ»
27 апрель. Қарши. "Марказий" стадион. 18:00
Ҳакамлар:
З.Қодиров, А.Маражабов, А.Пўлатов, Н.Болтаев
Назоратчи: Р.Серазетдинов.

“Насаф” ҳамда “Металлург” олий лигада 32 бора тўқнаш келишган. Шулардан 22тасида “аждарлар” ғолиб бўлишган, 3та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Металлург” ҳозирга қадар “Насаф”ни 7 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Насаф” фойдасига 61:28 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Насаф” 69 очкони, “Металлург” эса 24 очкони қўлга киритган.

“Насаф”нинг “Металлург” устидан қозонган йирик ғалабаси – 7:0га тенг. Бекобод клуби ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса 3:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил жамоалар ўз майдонларида ўтган учрашувларда ғолиб чиқишган. Қаршидаги баҳсда Азамат Алланиёзов, Илҳом Юнусов ва Шоҳруҳ Гадоев мезбонлар сафида гол уришган, бунга “Металлург” таркибида Шаҳзодбек Нурматов тўп киритган – 3:1. Бекободда 2:1 ҳисоби қайд этилган. Шухрат Йўлдошев ва Шаҳзодбек Нурматовнинг голларига Азамат Алланиёзов жавоб берган.   

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
04.05.2013  «Насаф» – «Металлург» 3:1
21.06.2012  «Насаф» – «Металлург» 1:0
29.05.2011  «Насаф» – «Металлург» 2:0
01.08.2010  «Насаф» – «Металлург» 2:0
03.10.2009  «Насаф» – «Металлург» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” Қаршида бу рақиб билан бўлиб ўтган 16та ўйиннинг барчасида ғолиб бўлган. Охирги 6та ўйинда “Металлург” Қаршида “аждарлар” дарвозасига фақат битта гол урган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика