Latest news

17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  27 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   8 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3

Превью. "Наполи" – "Барселона" News

Превью. "Наполи" – "Барселона"

Бугун Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида "Наполи" ва "Барселона" ўртасидаги биринчи учрашув бўлиб ўтади.

Турнирдаги йўли

"Наполи" Чемпионлар Лигасининг асосий раундида кўпинча кучли жамоалардан иборат гуруҳларга тушиб қолади. Ўтган мавсумда Алиссоннинг ажойиб ўйини неаполликлар 1/8 финалга чиқишларига тўсқинлик қилганди. Бу сафар ҳам "Наполи" гуруҳ босқичида "Ливерпуль" билан тўқнаш келди, аммо улар муносиб ўйин намойиш эта олдилар — уйда ғалаба (2:0), сафарда дуранг (1:1). Натижада Карло Анчелотти шогирдлари иккинчи ўринни эгалладилар.

"Барселона" F гуруҳида "Боруссия" Д ва "Интер" билан тўқнаш келди ва ғалаба қозонди. Каталонияликлар 6 ўйинда 14 очко тўпладилар (4 ғалаба ва 2 дуранг).


Муҳим жиҳатлар

Коронавирус энди Италияда ҳам

Бундан роппа-роса 10 йил аввал Исландиядаги "Эйяфьядлайёкюдль" вулқони туфайли Европа мушкул ахволга тушиб қолганди. Бундан Жозе Моуриньюнинг "Интери" унумли фойдаланди ва футбол тарихидаги энг яхши жамоалардан бири Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Барселона"ни тўхтата олди. Каталонияликлар ЕЧЛ ярим финалида иштирок этиш учун Милан шаҳрига йўл олдилар, жамоа автобусда деярли бир сутка йўл босишига тўғри келди. Ҳолдан тойган Лионель Месси, Хави ва Иньеста "Интер"га 1:3 ҳисобда мағлуб бўлди. Жавоб учрашувида эса "нерадзурри" "автобуси" атиги битта тўп ўтказиб юборди. Май ойида бўлган финал учрашувда миланликлар "Бавария"ни мағлуб этдилар.

Тарих яна такрорланадими? Энди "Барселона" коронавирусга қарши. Европанинг бошқа мамлакатларига қараганда, Италия янги вирусдан кўпроқ азият чекмоқда. Дам олиш кунлари А Сериянинг 4та ўйини бекор қилинди. Шунингдек, Европа Лигаси доирасидаги "Интер" - "Лудогорец" жавоб учрашуви томошабинларсиз ўтади. Асосан Италиянинг шимолидагилар коронавирусга чалинган: Ломбардия, Эмилия-Романья ва Пьемонт вилоятлари.

"Наполи" Италиянинг жанубида жойлашган, бироқ бу соғлиққа беэътибор бўлиш учун сабаб бўлолмайди. Агар ўйинчилар касаллангани ҳақида кичик шубҳа туғилса ҳам, иситма ёки шунга ўхшаш ҳолат юз берса ҳам "Барселона" футболчилари тезда шифохонага юборилар экан.


Кике Сетьеннинг таркиб билан боғлиқ катта муаммолари бор

Чемпионлар Лигаси плей-офф биринчи ўйинидан аввал "Барселона" мураббийи жамоанинг энг универсал футболчиси Сержи Робертони йўқотди. Ярим ҳимоячи сони жароҳатлангани туфайли 4-5 ҳафтага сафдан чиққан. Бундан ташқари, Луис Суарес, Усмон Дембеле ва Хорди Альба ҳам майдонга тушмайди. "Кўк-анорранглилар"нинг янги ўйинчиси Мартин Брейтуэйт Чемпионлар Лигаси учун қайдномага киритилмаган. Аммо машғулот жараёнида иштирок этиш учун жамоа билан Италияга йўл олган.

"Наполи"га қарши ўйин учун қайдномага дарвозабон Иньяки Пенья, ҳимоячилар Рональд Араухо ва Серхио Акьеме, ярим ҳимоячилар Алекс Кольядо ва Рикард Пуч киритилган. Кике Сетьен ихтиёрида 15та футболчи бор. Улардан 2таси — голкиперлар Марк-Андре тер Штеген ва Нето.

Бундан ташқари, "Барселона" мураббийининг ўзи ҳақида гапиришни ҳам ёддан чиқармаслик лозим. Кике Сетьен клубга келганига ҳали кўп бўлмади ва Неаполда бўлиб ўтадиган ўйин унинг Чемпионлар Лигасидаги илк ўйини бўлади. Шу сабабли, унга босим кучли бўлади. "Барселона" сўнгги икки мавсумда еврокубокдан чиқиб кетди. Агар 1/8 финалда "Наполи"га ютказиб турнирни тарк этса, кейин буни ҳеч қандай йўл билан тўғрилаб бўлмайди.


"Наполи" услуби грандларга қарши ўйин учун жуда мос

"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис янги бош мураббий Женнаро Гаттузонинг омадсиз даврида сабр билан кутди. Ҳозирда Неаполь клуби муваффақият қозонмоқда. "Наполи" сўнгги 7 ўйинда 6та ғалабага эришди. Январь охирларида "Сан-Паоло" трибуналари кетма-кет икки ғалабага гувоҳ бўлди: "Лацио" (1:0) ва "Ювентус" (2:1). Бундан икки ҳафта аввал эса Италия Кубоги доирасидаги биринчи ярим финал ўйинида "Наполи" меҳмонда "Интер"дан устун келди (0:1).

Маурицио Сарри даври ва "саррибол"ни унутиш лозим. Энди "Наполи" ортиқча уялиб ўтирмай тўпни рақибга топширади ва тезкор қарши ҳужумдаги имкониятларидан фойдаланади. "Наполи" зич ҳимояланувчи жамоа тўсиғини қандай ёриб ўтишни шунчаки билмайди.

"Барселона" билан ўйинда Женнаро Гаттузо бундай муамога дуч келмайди, камида "Сан-Паоло"да. Кике Сетьен тўпга эгалик қилиш ва пас бериб ўйнашни истайди. Марҳамат, "Наполи" сабр билан имкон туғилишини кутади. Айниқса, мезбон жамоанинг таркиб билан боғлиқ ҳеч қандай муаммоси йўқ, фақатгина Калиду Кулибали сафдан чиққан. Бироқ Неаполь клуби африкаликсиз ҳам ажойиб ўйин кўрсата олади.


Тахминий таркиб

Женнаро Гаттузо келганидан сўнг "Наполи" 4-3-3 тактикасига ўтди. Калиду Кулибалидан ташқари, Фернандо Льоренте ҳам "Барселона"га қарши баҳсда майдонга тушмайди. Сабаби испаниялик ҳужумчи шамоллаб қолди. Қолаверса, у асосий таркиб ўйинчиси ҳам эмас.

"Барселона" ҳам 4-3-3 схемасидан фойдаланади. Кике Сетьен футболчилар ўрнини алмаштириш учун ҳозирча ҳеч қандай имкониятга эга эмас. Шунингдек, мураббий ихтиёрида ҳимоячи Самуэль Юмтити ва хавбеклар Артур ва Артуро Видаль бор. Ўзгариш қилиш учун вариантлар деярли йўқ.


"Наполи" vs "Барселона"

"Барселона" учун Чемпионлар Лигаси — ўзига хос турнир. Жамоа доим ушбу мусобақада ғолибликни кўзлаб майдонга тушади. "Рома" ва "Ливерпуль" билан бўлган омадсизликлардан кейин каталонияликлар икки баробар иштиёқ билан ҳаракат қилади. Фақат вазият уларга қаршилик қилмоқда: мавсум ўртасида жамоа мураббийни алмаштирди, Усмон Дембеле ва Луис Суарес яна жароҳат олди. Энди яна коронавирус муаммоси. сўнгги янгиликларига қараганда, Италия ўта хавфли зонага айланиб бормоқда, "Барселона" эса ўша ерга бориши керак. Мамлакат хавфли касаллик билан курашаётган бир паллада, футболга эътибор бир оз камаяди.

"Барселона" кўплаб йўқотишлар билан охирги ойда А Сериянинг уч етакчисини — "Лацио" (1:0), "Ювентус" (2:1) ва "Интер" (1:0)ни мағлуб этган жамоага қарши тўқнашади. Жозе Моуриньюдан ўрнак олиб, Женнаро Гаттузо уй учрашувида "Барселона"ни иложи борича қийин вазиятга тушириб қўйишга ҳаракат қилса ажабмас.

Аммо, лекин, бироқ "Барса" охирги учрашувда "Эйбар"ни (5:0) "янчиб ташлади", Лионель Месси эса покер қайд этди. Лекин Примера аутсайдерига қарши уйдаги ўйин билан, Неаполда айёрона ўйин кўрсата оладиган Гаттузо "бандаси" бир-биридан буткул фарқ қилади. Бу ўйинда ҳар нарса бўлиши мумкин. 


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика