Latest news

19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  1 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  7 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  6 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11

Превью. "Металлург" - "Қўқон-1912" News

Превью. "Металлург" - "Қўқон-1912"

Олий лиганинг 7-турида "Қўқон-1912" Бекободда "Металлург" меҳмони бўлади.

«Металлург» (Бекобод) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
30 апрель 2016. Бекобод. "Металлург" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Р. Бобомуродов (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

“Металлург” ҳамда “Қўқон-1912” клублари олий лигада шу кунгача 12 бор куч синашишган. “Металлург” 4та ўйинда ғалаба қозонган. 6та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик қўқонликлар томонида: 21:17. “Қўқон-1912” ўзаро ўйинларда 20 очкога эга бўлган, “Металург” эса 14 очкони қўлга киритган. Бекободликларнинг “Қўқон-1912” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 6:1га тенг бўлса, қўқонликларнинг энг йирик ғалабаси – 5:1.

Бир йил олдин Бекободда ўтган учрашувда майдон эгалари ғалаба қозонишган. Саиджон Абдужабборовнинг иккита голига Носир Отақўзиев жавоб берганди – 2:1. Худди шу ҳисоб водийда ҳам кузатилганди. Дастлаб ҳисобни “Металлург” вакили Мирғиёз Сулаймонов очганди. Иккинчи бўлимда Баҳодир Акрамов ва Носир Отақўзиев томонидан уриллан голлар “Қўқон-1912”га иродали ғалабани келтирганди – 2:1.

Бекободда ўтган барча учрашувлар:
06.06.2015 «Металлург» - «Қўқон-1912»  2:1
14.05.2003 «Металлург» - «Қўқон-1912»  3:1
23.03.2002 «Металлург» - «Қўқон-1912»  0:2
20.09.2000 «Металлург» - «Қўқон-1912»  6:1
18.04.1999 «Металлург» - «Қўқон-1912»  2:0
29.05.1998 «Металлург» - «Қўқон-1912»  1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” ўз майдонида ўтказган 6та ўйиннинг тўрттасида ғолиб чиққан. Битта беллашувда томонлар очколарни бўлиб олишган. Яна битта учрашувда “Қўқон-1912” сафарда муваффақият қозонган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика