Latest news

09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  2 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  4 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  5 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  10 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5

Превью. "Металлург" - "Бухоро" News

Превью. "Металлург" - "Бухоро"

Бекободда "Металлург" клуби Бухоронинг "Бухоро" клуби билан куч синашади.
«Металлург» – «Бухоро»
22 август. Бекобод. “Металлург” стадиони. 17:30
Ҳакамлар
: М.Исмоилов, Т.Галеев, А.Пўлатов, О.Тўйчибоев.
Назоратчи: Р.Айтеков.

“Металлург” ҳамда “Бухоро” клублари олий лигада шу кунгача 31 бор куч синашишган. “Металлург” 15та ўйинда ғалаба қозонган. 13та учрашувда “Бухоро”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 3 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Металлург”: 43:41. “Металлург” ўзаро ўйинларда 48 очкога эга бўлган, “Бухоро” эса 42 очкони қўлга киритган. “Металлург”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:0га тенг бўлса, “Бухоро”нинг бекободликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:0.

4-турда бўлиб ўтган ўйинда “Бухоро” ўз уйида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ўша ўйинда мезбонлар сафида Бахриддин Ваҳобов ва Фирдавс Асадов гол уришган. 78-дақиқада Ойбек Нурбоев ўз дарвозасига тўп киритиб қўйганди.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
29.06.2013 «Металлург» - «Бухоро» 2:1
13.05.2012 «Металлург» - «Бухоро» 2:0
05.08.2011 «Металлург» - «Бухоро» 3:2
25.10.2009 «Металлург» - «Бухоро» 2:1
05.04.2008 «Металлург» - «Бухоро» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги Бекободда бўлиб ўтган ўйинларда “Бухоро” умуман ғалаба қозонган. Фақат бир бор дуранг қайд этилган (1998 йил). Қолган 14та учрашувда “Металлург” зафар қучган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика