Latest news

09:07Клопп Испания жамоасини бошқариши мумкин  0 08:35Ибрагимович 7 кишилик рамзий терма жамоасини тузди  5 07:59Аморим МЮда илк машғулотни ўтказди  2 07:21ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз муҳим учрашувда майдонга тушади  33 03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  1 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  4 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  3 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  2 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  2 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  2 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  2 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  7 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2

ПРЕВЬЮ. Мавсумни омадсиз бошлаган "Пахтакор" "Навбаҳор"дан бор аламини оладими? News

ПРЕВЬЮ. Мавсумни омадсиз бошлаган "Пахтакор" "Навбаҳор"дан бор аламини оладими?

Юртимизга баҳор кириб келиши билан табиат яшнаб, дарахтлар гуллай бошлайди.

 Ҳаво ҳарорати ҳам анча исиб бошлаган кунларда, ўзбек футболида эса янгиланиш яъни янги мавсум бошланади. Баҳорнинг биринчи кунларидаёқ бошланган Суперлига секин-асталик билан қизғин паллага кирмоқда. Жамоалар иккитадан учрашув ўтказиб бўлишди ва ҳозирги натижаларга қарасак миллий чемпионатимиз "сюрприз" ва интригаларга бой ўтмоқда. Амалдаги чемпион "Пахтакор" кутилмаган тарзда иккита мағлубиятга учради ва турнир жадвали энг қўйи поғоналаридан ўрин эгаллаб турибди. Бугун старт оладиган учинчи тур баҳсларида эса 14 карра Ўзбекистон чемпиони сўнги йиллардаги азалий рақиби Наманганнинг "Навбаҳор" клуби билан тўқнаш келади. "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтадиган баҳс, Суперлиганинг биринчи даврасидаги энг муҳим учрашувларидан бири десак янглишмаган бўламиз. Қуйида эса жамоаларнинг ҳолати ва бугунги ўйинга бўлган тайёргарлиги ҳақида батафсилроқ тўхталиб ўтамиз.


Жамоаларнинг ҳолати


Мазкур баҳсда мезбон сифатида майдонга тушадиган "Пахтакор"нинг ишлари яхши эмас. Максим Шацких шогирдлари мавсумни ўта омадсиз бошлашди. Тошкентда ўтган биринчи тур учрашувида "Олимпик" билан тўқнаш келган "шерлар" драматик учрашувда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишган эди ва мавсумнинг биринчи ўйинини ҳақиқий жозибадор футбол намойиш этиб бошлашганди. Дастлабки турдан сўнг футбол оммаси "Пахтакор"нинг "Олимпик"дан учралган мағлубиятини мавсумнинг биринчи ўйини ва тасодифга йўйди. Лекин иккинчи турда Фарғонага йўл олган "Пахтакор", ўзбек "классико"сида "Нефтчи"га қарши ўйин ўтказди ва Фарғонадан ҳам мағлубият билан қайтди, ҳисоб 1:2. Икки турда очко тўплай олмаган "шерлар"ни кучли рақиб кутиб турибди ва жамоанинг хато қилишга ҳаққи йўқ.


Таркиб ва услуб

"Пахтакор" таркибида бир нечта ёқотишлар бор. U-20 Осиё кубогида порлаётган Аббосбек Файзуллаев ва Пўлатхўжа Холдорхоновлар, айни пайтда жамоага ёрдам бера олишмаяпти ва шу сабаб жамоанинг ҳужум чизиғи бир оз заифлашган. Шунингдек, польшалик ҳужумчи Пшемислав Банашак жароҳат олган. Мавсум олди "Қайрат" билан бўлиб ўтган учрашувда жароҳат олган эди ва мавсум бошида майдонга туша олмаяпти. Жорий мавсум олдидан жамоага қўшилган қанот ҳимоячиси Дилшод Саитов мавсум олди бўлиб ўтган ўқув-йиғин машғулотларида жароҳат олган эди ва ҳали тикланишга улгурмади.

Дастлабки икки учрашувда "Пахтакор" футболчилари 4-2-3-1 услубида ўйнашди. Жароҳатланган Банашак ўрнига Рашидов марказий ҳужумчи сифатида ҳаракатланди, Черан ортида эса орқароқда ўйнади. "Нефтчи"га қарши учрашувда Рашидовнинг ўрнига Ҳамдамов ҳужумкор яримҳимоячи позициясида ўйнади.



Қўшимча маълумотлар

"Пахтакор"да янги мавсумда кузатилаётган камчиликлар етарлича, жамоанинг ҳимоя чизиғида муаммо бор. Икки учрашувда бешта гол ўтказиб юбориш чемпион жамоа учун яхши натижа эмас. "Пахтакор"нинг ҳимоя чизиғида яққол лидер кўринмаяпти, ўтган мавсум жароҳат олган ва узоқ муддатга сафдан чиққан Шерзод Аъзамов тезроқ сафга қайтиши керак. Жамоада яққол хужумчи етишмаётгани ҳам сезилиб турибди, ортда қолган икки турда "Пахтакор" сафида фақатгина ҳимоячилар гол ўришди: Фарруҳ Сайфиев(1) ва Достон Турсуновлар(2) жамоанинг ўтган икки турдаги барча голларига муаллифлик қилишди.


Сўнги учрашувлар


02.09.2022

Ўзбекистон кубоги (1/4 финал)

"Навбаҳор" 2:1 "Пахтакор"

Голлар: Азмиддинов 15, Искандеров 17,51(П)


28.08.2022

Суперлига

"Навбаҳор" 1:1 "Пахтакор"

Голлар: Искандеров 47, Алижонов 52


01.04.2022

Суперлига

"Пахтакор" 1:0 "Навбаҳор"

Гол: Черан 83


15.09.2021

Суперлига

"Пахтакор" 0:0 "Навбаҳор"


07.04.2021

Суперлига

"Навбаҳор" 1:2 "Пахтакор"

Голлар: Исоқжонов 71, Черан 40,90+6


"Навбаҳор"


Жамоанинг ҳолати

Мавсумни омадли тарзда бошлаган "лочинлар" дастлабки икки учрашувда 6 очко тўплаб, мусобақа жадвалида етакчи бўлиб турибди. Жамоа биринчи турда ўз ўйида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда(3:0) мағлубиятга учратди, ўйинда Норхонов, Болтабоев ва Голбан тўп киритишди. Иккинчи тур баҳсини ҳам ўйда ўтказган Самвел Бабаян шогирдлари, Бекободнинг "Металлург" клубига қарши баҳс олиб борди ва йирик 3:0 ҳисобида ғолиб бўлди. Дастлабки икки учрашувда ғалабага эришган наманганликлар. Эртанги баҳсга кўтаринки кайфиятда ташриф буюришмоқда.


Таркиб ва услуб

"Навбаҳор" таркибида жароҳатланган ўйинчилар йўқ. "лочинлар" таркибидаги ягона ёқотиш Асадбек Жўрабоев, у Осиё кубогида иштирок этмоқда. Жамоа дастлабки учрашувни 4-2-3-1 тактикасида бошлаган эди. Иккинчи учрашувда эса Самвел Бабаян 4-4-2 услубини афзал кўрди.


Қўшимча маълумотлар.

"Лочинлар" ҳали тўп ўтказиб юборишмади ва эртага "Пахтакор" ушбу анъанага чек қўйишга ҳаракат қилади. Икки йирик ғалаба фонида "Навбаҳор"нинг камчиликлари унчалик кўзга ташланмаганининг сабаби жамоа ўзидан анча кучсиз клубларга қарши тўп тепди. Эртага "Пахтакор"га қарши бўлиб ўтадиган учрашув наманганликларнинг хато ва камчиликларини юзага чиқариши мункин.


Хулоса


Азалий рақиблар марказий учрашувга икки хил ҳолатда етиб келишмоқда. Амалдаги чемпион ҳали очко тўплагани йўқ ва мавсумни ўта омадсиз бошлади. Наманганликларнинг эса кайфияти аъло, улар икки баҳсда 100% натижага эришишди. "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтадиган учрашув шиддатли бўлиши аниқ. Икки турдан сўнг ўз ўйида ютқазиб қўйишга ҳаққи йўқ чемпион ва мавсумни зўр бошлаган вице-чемпион баҳсида, имкониятлар тенг.

Имкониятлар: 50/50


Абдулвосит Бектемиров 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика