Latest news

16:04Ўзбекистон кубоги. Саралаш босқичида 16 та жамоа иштирок этади, қуръа бугун ўтказилади  0 15:48"Барса" ёзда вингер ва ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Деку трансфер бозорида вариантларни қидирмоқда, аммо бюджет ҳали маълум эмас  1 15:21"Байер" ҳимоячиси Эрмосо жароҳати туфайли мавсум охиригача сафдан чиқди  0 14:56"Арсенал" Сака билан янги шартнома борасида музокара ўтказади  1 14:2239 ёшли Модрич яна бир мавсум "Реал"да қолишни истамоқда  2 13:56Альваро Мората афсусда  1 13:20Ван Дейк Месси билан бир лигада ўйнаши мумкин  0 12:56"Ливерпуль" ва "Милан" "Реал" тарбияланувчисининг трансферига қизиқиш билдирмоқда  2 12:27Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши оқ либосда ўйнайди  3 12:25КХДР терма жамоаси нима учун Лаосда ўйнамаяпти?  31 12:20ПСЖ Ямалга рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  5 11:52"Милан" Уокер бўйича чегирма олмоқчи  0 11:15Эриксен "Манчестер Юнайтед"дан кетишга тайёр  0 10:50Дарвин Нуньес Испаниянинг грандига ўтиши мумкин  3 10:24«Манчестер Сити» 19 ёшли вингерга 90 миллион евро тўлашга тайёр  10

Превью. "Машъал" - "Нефтчи" News

Превью. "Машъал" - "Нефтчи"

Олий лиганинг 6-турида "Машъал" - "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади.

«Машъал» (Муборак) – «Нефтчи» (Фарғона)
23 апрель 2016. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

“Машъал“ ҳамда “Нефтчи“ шу кунга қадар ўзаро 30 маротаба куч синашишган. Натижалар “Нефтчи”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Водийликлар 30 баҳснинг 19тасида ғалаба қозонишган. 10та ўйинда “Машъал”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар шу кунга қадар олий лигада бир марта дуранг ўйнашган. Тўплар нисбати ҳам “Нефтчи” фойдасига 55-29. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 58 очони қўлга киритган бўлса, “Машъал” 31 очколик бўлган.

“Нефтчи”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 7:0. “Машъал”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 3:0 ни ташкил этади.

Ўтган йил Фарғонада ўтган баҳсда мезбонлар ғалаба қозонишган. Ўша ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида ҳозирда "Қўқон-1912"да ўйнаётган Отабек Ҳайдаров тўп киритиб "Нефтчи"га ғалаба олиб келганди - 1:0. Муборакда эса “Машъал” ғолиб бўлган. Шерзод Ҳакимов ҳисобни очганди. Бунга муборакликлар сафида Сирож Ҳамроев ва Ҳумоюн Муртазоев жавоб беришганди – 2:1.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
26.08.2015 «Машъал» - «Нефтчи» 2:1
12.09.2014 «Машъал» - «Нефтчи» 1:0
22.09.2012 «Машъал» - «Нефтчи» 3:0
10.06.2011 «Машъал» - «Нефтчи» 3:2
16.10.2010 «Машъал» - «Нефтчи» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги Муборакда кечган 15та учрашувнинг 9тасида “Машъал” зафар қучган. “Нефтчи” 6 марта “Машъал”ни мағлуб этиб қайтган. Муборакда ўтган охирги беш ўйинда "Нефтчи" беш бор мағлуб бўлган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика