Latest news

12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  4

ПРЕВЬЮ. "Машъал" - "Бухоро" News

ПРЕВЬЮ. "Машъал" - "Бухоро"

Олий лигада қолиш учун курашаётган "Бухоро" бугун Муборак шаҳрида "Машъал" меҳмони бўлади.
«Машъал» – «Бухоро»
17 октябрь. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 16:30
Ҳакамлар
: А.Асимов, Т.Галеев, А.Пўлатов, Н.Болтаев
Назоратчи: С.Нажафалиев.

Бу икки клуб олий лигада 25 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 12 та ўйинда ғалаба қозонишган, 7 баҳс дуранг билан якунланган. 6 та ўйинда “Бухоро” зафар қучган. Тўп киритиш борасида ҳам “Машъал” олдинда – 39:25. Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 25 очкога эга бўлган, “Машъал” ҳисобида эса 43 очко мавжуд.

“Бухоро”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Машъал”нинг ҳам “Динамо” устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти 4:0ни ташкил қилади.

Дастлабки даврада Бухорода ташкил этилган баҳсда жами 7та гол урилганди. “Машъал” сафида Зоҳир Қўзибоев ва Мўйдин Мамазулумов иккитадан гол уришган. Бухороликлар сафида Андрей Акопянц ва Сухроб Неъматов тўп киритишган. “Машъал” вакили Саламат Қутибоев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйганди – 3:4.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:    
27.10.2012 «Машъал» - «Бухоро» 1:1
20.08.2011 «Машъал» - «Бухоро» 2:0
12.09.2009 «Машъал» - «Бухоро» 2:0
13.11.2008 «Машъал» - «Бухоро» 2:0
03.12.2007 «Машъал» - «Бухоро» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Муборакдаги ўйинларда мезбонлар 9 марта ғолиб бўлишган. Иккита баҳсда дуранг қайд этилган. “Бухоро” ушбу рақиб майдонидан фақат бир марта (2002 йил) сафардан ғалаба билан қайтган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика