Latest news

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  11 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Превью. "Локомотив" - "Нефтчи" News

Превью. "Локомотив" - "Нефтчи"

Бугун олий лиганинг 3-турида Фарғонанинг "Нефтчи" клуби сафарда "Локомотив" меҳмони бўлади.

«Локомотив» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: С. Ризаев.
 
“Локомотив” ва “Нефтчи” олий лигада 22 бора тўқнаш келишган. Натижалар тошкентликларнинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Локомотив” 12 марта ғалаба қозонган, “Нефтчи” ҳисобида 7та муваффақият мавжуд. 3та баҳсда дуранг қайд этилган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 31та гол киритган, “темирйўлчилар” эса 35 бора фарғоналиклар дарвозасини ишғол этишган. Фарғона жамоаси ўзаро ўйинларда 24, “Локо” эса 39 очкога эга чиққан. Фарғоналикларнинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг бўлса, “Локомотив”да бу кўрсаткич 4:1га тенг.

Ўтган мавсум 2-турда Тошкентда ўтган баҳсда Дамир Кояшевич гол уриб мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Танаффусдан сўнг Рўзимбой Аҳмедов пенальтидан тўп киритиб ҳисобни тенглаштирганди - 1:1. Фарғонада эса Темурхўжа Абдухолиқов ва Мўйдин Мамазулумовнинг голларига мезбонлар вакили Мурод Бобожонов жавоб берганди холос - 1:2.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
22.03.2015 «Локомотив» - «Нефтчи» 1:1
02.11.2014 «Локомотив» - «Нефтчи» 4:2
24.10.2013 «Локомотив» - «Нефтчи» 3:1
15.04.2012 «Локомотив» - «Нефтчи» 1:1
13.03.2010 «Локомотив» - «Нефтчи» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз майдонида ўтган 11та ўйиннинг 7тасида зафар қучган. “Нефтчи” икки марта (2004 ва 2007 йилларда) Тошкентдан уч очко билан қайтган. Пойтахтда бу жамоалар икки марта дуранг қайд этишган. "Локо" уйида ўтган охирги 8та учрашувда иккала жамоа ҳам гол ура олган. Сўнгги 7 ўйинда "темирйўлчилар" ўз майдонларида бу рақибга мағлуб бўлишмаган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика