Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  4 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Превью. "Локомотив" - "Насаф" News

Превью. "Локомотив" - "Насаф"

Олий лиганинг 2-турини якунлаб берувчи ўйин Тошкентда "Локомотив" ва "Насаф" ўртасида кечади.
«ЛОКОМОТИВ» – «НАСАФ»
24 март. Тошкент. “Локомотив” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Ф.Ҳасанов, А.Цапенко, Ш.Қосимов.
Назоратчи: А.Арутюнов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 18 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 11та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 3та учрашувда “Локомотив” ғолиб бўлган. Тўрт учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 27та гол киритиб ўз дарвозаларидан 13 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Насаф” 37 очкони, “темирйўлчилар” эса 13 очкони қўлга киритишган.

“Насаф” олий лигада “Локомотив” устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги воҳаликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил қайси жамоа ўз майдонида ўйнаган бўлса ўша ғолиб чиққан. Қаршида майдон эгаларига Артур Геворкяннинг дубли ғалаба келтирган. Садриддин Абдуллаевнинг голи фақат ҳисобни қисқартирган холос – 2:1. Тошкентдаги баҳсда Евгений Гоголь ҳамда Иван Нагаев “аждарлар” дарвозасини ишғол қилишган – 2:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
13.09.2013 «Локомотив» - «Насаф» 2:0
25.03.2012 «Локомотив» - «Насаф» 0:1
28.03.2010 «Локомотив» - «Насаф» 0:0
20.10.2009 «Локомотив» - «Насаф» 0:0
07.03.2008 «Локомотив» - «Насаф» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  Тошкентда бўлиб ўтган 8та ўйиннинг фақат 2тасида “Локомотив”нинг қўли баланд келган. Тўртта ўйинда эса “Насаф” уч очко эгасига айланган. Учта учрашувда ғолиб аниқланмаган.

Муаллиф тахмини: "Локомотив" таркиб жиҳатдан рақибдан кучли деб ўйлайман. Баҳсда майдон эгалари ғолиб чиқишлари мумкин.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика