Latest news

14:39Ғалабада муносиб ҳисса қўшган посбон, кучли жамоани ютган 47 ёшли мураббий, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  0 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  20 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  32 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  26 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1

Превью. "Локомотив" - "Бунёдкор" News

Превью. "Локомотив" - "Бунёдкор"

15-турнинг марказий учрашуви Тошкентда "Локомотив" ҳамда "Бунёдкор" ўртасида бўлиб ўтади.

 «Локомотив» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)
1 июль 2016. Тошкент. "ТТЙМИ" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

“Бунёдкор” ва “Локомотив” олий лигада 16 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” ушбу рақибни 8 марта мағлуб этган. 4та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ҳозиргача “Бунёдкор”ни 4 марта мағлуб эта олган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 25та гол урган, “Локомотив” футболчилари 18 марта ҳамшаҳарлари дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 28 очкога эга бўлган, “темирйўлчилар” ҳисобида 16 очко бор. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг. “Локомотив”нинг энг йирик ғалабаси – 3:0.

Ўтган мавсум иккала ўйинда ҳам “Локомотив” ғалаба қозонганди. “Темирйўлчилар” майдонида ўтган ўйинда Темурхўжа Абдухолиқов, Жасур Ҳасанов ва Руслан Корян мезбонларга ғалаба келтиришганди – 3:0. “Бунёдкор” стадионидаги учрашувда эса Санжар Шоаҳмедов томонидан урилган гол “Локо”га ғалаба олиб келган – 0:1.

“Локомотив” майдонида ўтган охирги беш учрашув:
13.04.2015 «Локомотив» - «Бунёдкор» 3:0
28.08.2014 «Локомотив» - «Бунёдкор» 1:2
05.08.2013 «Локомотив» - «Бунёдкор» 1:1
08.10.2012 «Локомотив» - «Бунёдкор» 3:1
09.04.2010 «Локомотив» - «Бунёдкор» 0:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” майдонида бўлиб ўтган 8та ўйиннинг тўрттасида меҳмонлар ғалаба қозонган. Битта учрашувда дуранг кузатилган. “Темирйўлчилар” ўз уйиларида уч марта зафар қучишган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика