Превью. Жанубий Корея - Қатар
05 oct 2016 14:00
News
Превью. Жанубий Корея - Қатар
“А” гуруҳида дастлабки беллашув айнан мана шу жамоалар ўртасида Сувонда ўтказилади. Аввалги турда Сурияга қарши баҳсда кутилмаганда очко йўқотган корейслар энди бундай хатони такрорламасликка уринишлари турган гап. Қолаверса, 5 кундан кейин Ули Штилике жамоасини Эрон билан меҳмонда кечадиган ўйин кутиб турибди. Кореянинг Европада ўйнаётган футболчилари тобора яхши ҳолатга кириб боришмоқда. Бу эса мезбонларга қўл келиши табиий.
Қатар яқиндагина мураббийини алмаштирди. Хорсе Фоссати ҳамюрти Хосе Каррено ўрнини эгаллади. Қатарликлар олдинги баҳсларда сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган тўплар оқибатида мағлубиятга учрашганди. Фоссатининг қандай ўзгаришлар қилганини Кореядаги учрашув кўрсатади. Беллашувдан олдин корейсларнинг имкониятини анча юқори баҳолай оламиз. Чунки бу жамоа ўз майдонида деярли хатоларга йўл қўймайди. Қатар кетма-кет учинчи мағлубиятни тан олган тақдирда гуруҳдаги аҳволини анча ёмонлаштириб қўяди. Сон Хён Минни зарарсизлантиришни уддалай олишса, меҳмонлар ижобий натижага умид қилишлари мумкин. Акс ҳолда, Дохага қуруқ қўл билан қайтишларига тўғри келади.
Жамоа юлдузлари: Сон Хен Мин - Себастьян Куинтана
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ – ҚАТАР
6 октябрь 2016. Сувон. "World Cup 2002" стадиони. 16:00
Бош ҳакам: Моҳд Амирул Изван Ёқуб (Малайзия)

Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments