Превью. Иордания - Ўзбекистон
20 dec 2014 17:00
News
Превью. Иордания - Ўзбекистон
21 декабрь куни Миржалол Қосимов бошчилигидаги миллий терма жамоамиз Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Иордания терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 гуруҳ босқичида Япония, Ироқ ва Фаластин билан кураш олиб боради.
ИОРДАНИЯ ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ
Ташкил этилган йили: 1949
ФИФА аъзоси: 1956
Расмий вэб сайти: www.jfa.com.jo
Президенти: Шаҳзода Али Бин Ал Ҳуссайн
Футбол билан шуғулланувчилар сони: 121191
Рўйхатдан ўтган футболчилар сони: 4941
Клублари сони: 102
Футбол расмийлари сони: 6231
Иордания футбол ассоциацияси 1949 йилда ташкил этилган ва 1956 йилдан ФИФА аъзоси ҳисобланади. Бу мамлакат футбол тарихидаги энг катта натижа ҳозирча Осиё Кубогида икки марта чорак финалга етиб келингани бўлган. Ушбу мусобақада иорданлияликлар ўша икки сафар қатнашганлар холос. Жаҳон чемпионати саралаш босқичларидаги энг яхши кўрсаткич ушбу саралаш баҳсларида кузатилиб турибди. Иорданияда футбол асосан 1990-йилларнинг ўрталаридан ривожлана бошлади. Лекин ҳозиргача ҳам миллий терма жамоа қитъа грандлари қаторига қўшилгани йўқ. Мамлакатда жами 102 футбол клуби фаолият юритади. Профессионал футболчилар сони эса 5 минг нафарга яқин.
Мамлакатда учта лига мавжуд. Юқори лигада 12 жамоа кураш олиб боради. У 1944 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Биринчи лигада 14, иккинчи лигада эса 18 жамоа иштирок этади. Иорданиянинг энг машҳур жамоалари сифатида “Ал Виҳдат”, “Ал Файсали” ва “Шабаб Ордун”ни эътироф этиш мумкин. “Виҳдат” келиб чиқиши Фаластинга тақалган иорданияликлар томонидан ташкил этилган жамоа бўлгани сабабли “Файсали” билан кескин рақобатга эга. Жамоалар миллий чемпионатдан ташқари икки кубокда ғолиблик учун курашишади. Клублари ОФК Кубогида уч марта ғалаба қозонган. Футбол ассоциацияси раҳбарияти Иордания клубларининг ОЧЛда иштирок этишларига ҳаракат қилмоқда.
ИОРДАНИЯ МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ
Лақаби: “Ал Нашама”
Бош мураббийи: Рэй Уилкинс (Англия)
Сардори: Амир Диб
Стадиони: “Қирол Абдуллоҳ”
ФИФА рейтингидаги ўрни: 71
Энг юқори ўрни: 37 (2004, август)
Энг қуйи ўрни: 152 (1996, июль)
Биринчи расмий ўйини: Сурия – 3:1 (Миср, 1953 йил 1 август)
Энг йирик ғалабаси: Непал – 9:0 (Амман, 2011 йил 23 июль)
Энг йирик мағлубияти: Япония – 0:6 (Сайтама, 2012 йил 8 июнь)
Осиё Кубогида икки марта иштирок этиб, ҳар иккисида чорак финалга чиққан.
Миллий терма жамоа илк халқаро учрашувини 1953 йилда ўтказган. Катта муваффақиятларга эришиш насиб этмагани ҳақида ёзиб ўтдик. Охирги пайтлардаги ижобий натижалар туфайли ФИФА рейтингида 71-поғонага кўтарилди. Иордания уй ўйинларини Амманда жойлашган “Қирол Абдуллоҳ” стадионида ўтказади. Стадион 20 минг томошабинга мўлжалланган. Бу ерда “Ал Виҳдат” клуби уй ўйинларида майдонга тушади. Жамоа асосан ички чемпионатда қатнашаётган футболчилардан иборат. Ўйинчилар кўпроқ яқин араб биринчиликларида иштирок этишади.
ИОРДАНИЯ ҚИРОЛЛИГИ
Тўлиқ номи: Ал Мамлака ал Урдуния ал Ҳашимия
Пойтахти: Амман
Ҳудуди: 92300 кв.км.
Аҳолиси: 6,5 млндан ортиқ
Пул бирлиги: динор
Расмий тили: араб
Бош мураббий
Рэй (Рэймонд) Уилкинс (Англия)
Туғилган санаси: 14 сентябрь 1956.
Туғилган жойи: Хиллингдон, Англия.
Ўйинчиликдаги амплуаси: Ярим ҳимоячи
Мураббийликдаги ютуқлари:
Англия чемпиони (2010), Англия кубоги соҳиби (2010), Англия Суперкубоги соҳиби (2009) ("Челси" ёрдамчи мураббийи сифатида).
Иордания ОК-2015 саралашида Уммон, Сурия ва Сингапур билан бир гуруҳда кураш олиб борди. 6та ўйинда 12 очко тўплаган Иордания Уммондан кейинги ўринни банд этиб қитъа чемпионатига йўлланма олди.
Беҳзод Назаров тайёрлади

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments