Latest news

02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  2 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  6 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

Превью. "Динамо" - "Нефтчи" News

Превью. "Динамо" - "Нефтчи"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби олий лиганинг 23-турида Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлади.

«Динамо» (Самарқанд) – «Нефтчи» (Фарғона)
25 сентябрь 2015. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 16:30
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Нугманов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

Бу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 43 марта куч синашишган. Натижалар “Нефтчи”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 43 баҳснинг 30 тасида ғалаба қозонишган. 10 учрашувда “Динамо”нинг қўли баланд келган. Учта ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам табиийки “Нефтчи” фойдасига 83-36. Ўзаро ўинларда “Нефтчи”  93 очони қўлга киритган бўлса, “Динамо” 33 очкога эга бўлган.

“Нефтчи”нинг “Динамо” устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 8:0. “Динамо”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса - 3:1 ни ташкил этади.

Фарғонада ўтган учрашувда мезбонлар зафар қучишганди. Аббос Махсталиев, Жавоҳир Расулов ва Ойбек Нурбоевнинг голларига “Динамо” сафида Отабек Зокиров жавоб берганди – 3:1.

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:
17.10.2014 «Динамо» - «Нефтчи» 0:0
08.11.2013 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0
17.11.2012 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0
09.09.2011 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0
15.05.2010 «Динамо» - «Нефтчи» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” ўз уйида бу рақибга қарши бўлиб ўтган ўйинларда 9 марта зафар қучган. Бир марта дуранг қайд этилган. 11та учрашувда “Нефтчи” Самарқандда ғолиб бўлган. Охирги 4та ўйинда “Нефтчи” сафарда бу жамоа дарвозасига умуман гол ура олмаган.  

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика