Latest news

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  2 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

ПРЕВЬЮ. «ДИНАМО» – «НАСАФ» News

ПРЕВЬЮ. «ДИНАМО» – «НАСАФ»

Самарқандда "Динамо" Қаршининг "Насаф" клуби қаршилигини енгишга уриниб кўради.
«Динамо» (Самарқанд) – «Насаф» (Қарши)
3 август. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 18:00.
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), М. Саидқосимов (Тошкент), И. Гормашов (Тошкент).
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

“Динамо” ҳамда “Насаф” клублари олий лигада шу кунгача 33 бор куч синашишган. Натижалар “аждарлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. 17та ўйинда “Насаф”, 7 ўйинда “Динамо” ғалаба қозонган. 9та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 43 бор рақиб дарвозасига йўл топа олишган. “Динамо” эса 33 бор гол кирита олган. Қарши клуби 60, Самарқанд клуби эса 30 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг “Динамо” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0. “Динамо”нинг энг йирик ғалабаси эса 4:0.

Дастлабки даврада Қаршида бўлиб ўтган баҳс тақдирини ягона гол ҳал қилганди. Ўшанда Илҳом Юнусовнинг 66-дақиқада самарқандликлар дарвозасига тўп киритганди - 1:0.

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:
17.08.2013 «Динамо» - «Насаф» 1:3
15.03.2012 «Динамо» - «Насаф» 0:2
20.06.2011 «Динамо» - «Насаф» 0:1
25.09.2010 «Динамо» - «Насаф» 0:0
08.05.2009 «Динамо» - «Насаф» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” ўз майдонида 5 марта ғолиб бўлган, 6 учрашув дуранг натижаси билан ўз ниҳоясига етган. “Насаф” ҳам 5 бор Самарқанддан уч очко билан қайтган. Охирги уч йилда “аждарлар” сафарда фақат ғалаба қозонишган.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика