Latest news

18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  1 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  0 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  17 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  25 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  21 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8

Превью. "Динамо" - "Бунёдкор" News

Превью. "Динамо" - "Бунёдкор"

Самарқандда "Динамо" клуби яқинда бош мураббийи ўзгарган "Бунёдкор" клубини қабул қилади.
«ДИНАМО» – «БУНЁДКОР»
6 апрель. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
А.Асимов, А.Снетков, Ф.Ҳасанов, А.Рубаков
Назоратчи: А.Арутюнов.

“Динамо” ва “Бунёдкор” олий лигада 14 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” 13та ўйинда ғолиб бўлган, 1та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” ушбу рақибни ҳозирга қадар умуман мағлуб эта олмаган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Бунёдкор” томонида - 31:6. Ўзаро ўйинларда “Динамо” 1, “Бунёдкор” эса 40 очкони қўлга киритган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Динамо”да ғалаба йўқлиги ҳақида айтиб ўтдик.

Ўтган йилги ҳар иккала баҳсда ҳам “қалдирғочлар” ғолиб бўлишган. Самарқанддаги учрашувда Олександр Пишур иккита, Марко Блажич битта гол урган – 0:3. Тошкентдаги жавоб баҳсида Фаррух Шотурсунов ҳисобни очганди. Бунга жавобан “қалдирғочлар” сафида Лутфулла Тўраев, Жасур Ҳасанов ва Олександр Пишур (2та) гол уришган – 4:1.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
18.04.2013  «Динамо» - «Бунёдкор» 0:3
21.05.2012  «Динамо» - «Бунёдкор» 0:1
15.04.2011  «Динамо» - «Бунёдкор» 0:1
12.09.2010  «Динамо» - «Бунёдкор» 1:2
01.03.2009  «Динамо» - «Бунёдкор» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” “Бунёдкор”га қарши ўйинлардаги ягона дурангни ўз майдонида (2007 йил) қўлга киритган. Шундан сўнг бу жамоалар ўртасида бўлиб ўтган кетма-кет 13та ўйинда “қалдирғочлар” хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ уйда рақибни мағлуб этиб келишмоқда. “Динамо” 2010  йилдан буён ўз уйида “Бунёдкор”га гол ура олмаяпти.


Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика