Latest news

20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  6 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  93 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7

Превью. “Цементчи” – “Андижон” News

Превью. “Цементчи” – “Андижон”

Эртага биринчи лиганинг 6-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Мухлисларни шубҳасиз “Цементчи” – “Андижон” учрашуви катта ҳаяжон остида ушлаб турибди десак муболаға бўлмайди.

Боиси олий лигага чиқиш учун кураш олиб бораётган ушбу икки жамоа ўртасидаги баҳс кескин ва муросасиз ўтиши тайин. Қувасойликлар ҳозиргача 5та ўйин ўтказиб, 100 фоизли натижа қайд этишган бўлса “бургутлар” чемпионатнинг биринчи турида сафарда “Ғаллакор” билан дуранг қайд этгани айни дамда пешқадам билан 2 очко фарқни келтириб чиқармоқда. Шунинг учун эртанги баҳсда Виталий Легай шогирдлари қандай бўлмасин Қувасойда мезбонларни таслим этиб, пешқадамга айланиб олишни ўйламоқда. Лекин Абдумалик Ҳакимов бошқарувидаги “Цементчи” ҳам ўз майдонида осонликча очко улашмайди. Шундай экан чоршанба куни мухлислар ҳақиқий “жанг”га гувоҳ бўлади. Ҳар холда ҳар икки жамоа футболчилари ҳам турнинг марказий ўйинига астойдил ҳозирлик кўраётганини билдирмоқда.

“Цементчи” эртанги рақиби “Андижон” билан шу кунгача икки марта 2003 йили олий лигада тўқнаш келган. Жамоаларнинг дастлабки учрашуви Қувасойда бўлган. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Иккинчи даврадаги баҳсда эса андижонликлар йирик – 4:0 ҳисобида муваффақият га эришган.
Ўйлаймизки, ўша учрашувлардаги таркиб ишқибозларни қизиқтирмасдан қолмайди. Шундай экан тарихга назар ташлаймиз.

13.04.2003 йил
Олий лига 4-тур
“Цементчи” – “Андижон” 2:1 (0:0)
Қувасой. “Цементчи” стадиони 5000 томошабин.
Ҳакам:
Ғайрат Каримов, 8,6.
Голлар: Сейран Гафаров, 74 – 0:1. Тимур Ҳамидов, 78 – 1:1. Тимур Ҳамидов, 82 – 2:1.
“Цементчи”: Андрей Бакланов, Тимур Ҳамидов, Лутфулло Ҳайдаров, Эркин Аҳмедов (Ғайрат Раимжонов, 89), Азиз Мамажонов ( Игорь Буров, 55), Суҳроб Солоҳитдинов, Абдумалик Ҳакимов, Олег Буров, Альфред Зокиров, Денис Копадзе (Ёдгор Акбаров, 70), Мурод Исмоилов.
“Андижон”: Қобилжон Олимжонов, Шерзод Шарипов, Андрей Захаров (Нурали Нуруллаев, 76), Рустам Қурбонбоев, Игорь Кичигин, Павел Зотов, Афзал Азизов, Сейран Гафаров, Асқар Жадигеров (Санжар Асқаралиев, 24), Фарид Хабибуллин, Ильнур Хазигалиев (Станислав Борисенко, 64).
Огоҳлантиришлар: Ильнур Хазигалиев, 16. Эркин Аҳмедов, 30. Фарид Хабибуллин, 70. Андрей Бакланов, 86.


17.10.2003 йил
Олий лига 27-тур
“Андижон” – “Цементчи” 4:0 (1:0).
Андижон. “Наврўз” стадиони 7000 томошабин.
Ҳакам:
Арслон Ҳотамов, 8,4.
Голлар: Бахтиёр Ҳамидуллаев, 32. Рустам Қурбонбоев, 57. Вадим Котельников, 65. Бахтиёр Ҳамидуллаев, 67.
“Андижон”: Борис Белошапка, Шерзод Шарипов, Маъруф Пўлатов (Павел Зотов, 77), Рустам Қурбонбоев, Афзал Азизов, Сейран Гафаров, Бахтиёр Ҳамидуллаев, Вадим Котельников, Ильнур Хазигалиев (Станислав Борисенко, 83), Қаҳрамон Абдуқодиров (Исроил Турсунов, 58), Санжар Асқаралиев.
“Цементчи”: Ғайрат Ҳасанов, Ғайрат Раимжонов, Лутфулло Ҳайдаров, Илҳом Зайлобиддинов, Эркин Аҳмедов, Суҳроб Солоҳитдинов, Абдумалик Ҳакимов, Арслон Толипов (Денис Копадзе, 29), Альфред Зокиров (Сергей Радкевич, 77), Мурод Исмоилов, Якуб Меметов (Олег Буров, 46).
Огоҳлантириш: Ильнур Хазигалиев, 82.   

Таркибга эътибор қаратган бўлсангиз мазкур учрашувларда Санжар Асқаралиев “Андижон” сафида харакат қилганини кўрамиз. Орадан 14 йил ўтиб уни яна андижонликлар сафида “Цементчи”га қарши ўйнашини ким ҳам ўйлабди дейсиз.

Бундан ташқари “Цементчи” таркибида  харакат қилган Абдумалик Ҳакимовнинг орадан шунча вақт ўтиб, жамоа бош мураббийи сифатида ишлаши ҳам эътиборга моликдир.

Эски рақибларнинг янги тўқнашуви эртага Қувасойдаги “Цементчи” стадионида соат 16:30да бошланади.  


“Андижон” матбуот хизмати.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика