Latest news

19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  1 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  4 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  20 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  30 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  23 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0

ПРЕВЬЮ. "Бухоро" - "Андижон" News

ПРЕВЬЮ. "Бухоро" - "Андижон"

Олий лиганинг 20-турида "Бухоро" ва "Андижон" Бухорода куч синашишади.
«Бухоро» – «Андижон»
20 сентябрь. Бухоро. “Бухоро”. 18:00
Ҳакамлар:
М.Мухаммедов, Х.Мирзааҳмедов, А.Cнетков, И.Ибрагимов
Назоратчи: А.Хотамов.

“Бухоро” ва “Андижон” олий лигада жами 39 бора тўқнаш келишган. Шулардан 16тасида бухороликлар ғолиб бўлишган, 11 ўйинда андижонликлар ғалабани тантана қилшиган. Ўзаро ўйинларда 12 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Бухоро” фойдасига 61:51 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 60 очкони, “Андижон” эса 45 очкони қўлга киритган.

“Андижон”нинг “Бухоро” устидан қозонган йирик ғалабаси – 6:1. Қизиғи “Бухоро”нинг ўзаро ўйинларда “Андижон” устидан энг йирик ғалабаси ҳам 6:1.

Дастлабки даврадаги “Андижон” ўз мухлислари қаршисида “Бухоро”ни таслим қилган. Ойбек Нурбоев ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган, Расул Раҳмонов иккинчи бор бухороликлар дарвозасини ишғол қилганди – 2:0.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:

17.11.2012 «Бухоро» - «Андижон» 1:0
19.03.2011 «Бухоро» - «Андижон» 0:0
29.06.2009 «Бухоро» - «Андижон» 2:1
25.10.2008 «Бухоро» - «Андижон» 1:2
26.05.2007 «Бухоро» - «Андижон» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
“Бухоро” мезбонлик қилган ўйинларнинг 11тасида майдон эгалари муваффақият қозонишган. 7та ўйинда ғолибни аниқлашни имкони бўлмаган. “Бургутлар” фақат битта учрашувда “Андижон” Бухоро ижобий кайфиятда қайтган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика