Latest news

23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  0 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  2 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10

Превью. "Бунёдкор" - "Нефтчи" News

Превью. "Бунёдкор" - "Нефтчи"

Олий лиганинг 11-турини очиб берувчи ўйин "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасида кечади.
«БУНЁДКОР» – «НЕФТЧИ»
5 июнь. Тошкент. "Жар" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
М.Муҳамедов, М.Мажидов, Р.Фозилов, Д.Каримов
Назоратчи: Б.Галеев.

“Бунёдкор” ва “Нефтчи” олий лигада 14 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” бу рақибни 11 марта таслим қилган. “Нефтчи” эса фақат 1 марта “қалдирғочлар”ни очкосиз қолдира олган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Бунёдкор” томонида - 25:5. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 35, “Нефтчи” 5 очкога эга бўлган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Нефтчи”нинг ягона ва шу билан бирга энг йирик ғалабаси 2:1.

Ўтган йилги ҳар иккала ўйинда “қалдирғочлар” бир хил 1:0 ҳисобида зафар қучишган. Фарғонада кечган учрашувда мезбонлар дарвозабони Фаррух Турдиалиев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйганди. Тошкентда эса бу йил “Локомотив”га ўтган Жасур Ҳасанов пенальтидан гол урганди.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
26.08.2013 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0
18.08.2012 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 2:1
15.10.2011 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0
02.05.2010 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0
31.10.2009 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 5:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз уйида бу рақибга умуман ютқазмаган. Бир марта Тошкентдаги баҳсда дуранг қайд этилган (2007 йил). Қолган 6та ўйинда “қалдирғочлар” ўз майдонларида мунтазам равишда ғалабага эришиб келишмоқда. “Нефтчи” сафарда бу жамоа дарвозасига атига 2та гол урган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика